Ушбу таом байрам дастурхони ёки алоҳида кунлар учун айни муддао.
Қуйидаги маҳсулотлар керак бўлади:
- Тўш гўшти — 500 гр
- Соя соуси — 2 ош қошиқ
- Гўшт учун зираворлар — 2 ош қошиқ
- Ўсимлик ёғи — 2 ош қошиқ
- Туз, мурч таъбга кўра
- Соя соусига зиравор ва ёғни қўшиб аралаштиринг.
- Аралашмани тўшга суртинг, туз ва мурч сепинг, музлаткичга қўйинг.
- Гўштни зарли қоғозга ўраб 180 даража қизиган печда пиширинг.
- Гўштни ханталдан тайёрланган ёки барбекю учун мўлжалланган соус билан қўшиб дастурхонга тортинг.
- Гарнир сифатида сабзавотларни печда қиздириш тавсия қилинади.
Изоҳ (0)