Россия президенти Владимир Путин ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидан иборат захира тузилгани, зарур ҳолатда улар Беларусга юборилиши мумкинлигини маълум қилди. Meduza’нинг хабар беришича, бу ҳақда у «Россия» телеканалига берган интервьюсида айтган.
Президентнинг сўзларига кўра, бу Александр Лукашенконинг илтимосига биноан амалга оширилган.
Путиннинг таъкидлашича, ҳозирча Россия хавфсизлик хизмати ходимларини Беларусга юборишга эҳтиёж йўқ. «Беларусдаги экстремистик унсурлар чегарадан чиқиб, босқинчиликни бошламагунча Россия кучларидан фойдаланилмайди», — деб қўшимча қилган у.
Шунингдек, Путиннинг сўзларига кўра, Беларусда сиёсий инқироз юз берса, Россия Европа ва АҚШ мамлакатларидан фарқли равишда ўзини босиқ ва нейтрал тутади.
Аввалроқ Лукашенко Путин билан Беларусдаги норозилик намойишлари ҳақида суҳбатлашгани хабар берилган эди.
Мавзуга доир: Беларусда нима гап? 26 августнинг асосий воқеалари
Изоҳ (0)