АҚШнинг Республикачилар партияси съездида Дональд Трамп номзоди мамлакат президентлиги учун сайловларда қатнашиш учун расман илгари сурилди.

Фото: Reuters

Шимолий Каролина штатининг Шарлотт шаҳрида ўтган партия қурултойида амалдаги президент номзоди барча штатлардаги республикачилар томонидан қўллаб-қувватланди.

Аввалроқ партия делегатлари Майкл Пенсни АҚШ вице-президентлигига номзод сифатида кўрсатганди.

Шу тариқа, Трамп ва Пенс қайта сайланиши мумкин бўлган номзодларга айланди. Ноябрда ўтадиган сайловлар улар билан демократлар номзоди Жо Байден ҳамда вице-президентликка даъвогар Камала Харрис рақобат қилади.