Россия Ташқи ишлар вазирлиги ўз дипломатининг аккредитацияси бекор қилиниши муносабати билан Австриянинг Москвадаги элчисига протест эълон қилди. Бу ҳақда Meduza хабар берди.
Россия Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида айтилишича, ўзаролик тамойилига таяниб, жавоб чораси сифатида бир нафар австриялик дипломатга persona non grata мақоми берилган.
Аввалроқ Австрия биринчи марта иқтисодий жосусликда гумон қилинган россиялик дипломатни мамлакатдан чиқариб юбориши ҳақида маълум қилинган. Дипломатни бир неча йил давомида унинг қўл остида жосуслик қилган маҳаллий фуқаро фош қилган.
Иккала томон ҳам чиқариб юбориладиган дипломатларнинг номларини маълум қилмаган.
Изоҳ (0)