Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ушбу таом кечки овқат учун яхши вариант.

Фото: Russiaн Фоод

Фото: Russiaн Фоод

Қуйидаги маҳсулотлар керак бўлади:

  • Мол ёки товуқ гўшти — 500 гр
  • Томат соуси — 25 гр
  • Петрушка
  • Саримсоқ пиёз
  • Ўсимлик ёғи —  20 ош қошиқ
  • Сариёғ — 10 гр
  • Туз, мурч — таъбга кўра
  • Сув — 50 мл
Тайёрланиш жараёни:
  • Соус тайёрлаб олинг: бунинг учун бир ош қошиқ ўсимлик ёғи солинган товага сариёғ солиб эритинг, томат қўшинг.
  • Майда тўғралган саримсоқ ва петрушкани солиб аралаштиринг.
  • Туз ва мурч сепинг, 1-2 дақиқадан кейин оловни ўчиринг.
  • Хоҳишингизга қараб бўлакларга бўлинган гўштни, уриб юпқа ҳолга келтиринг.
  • Икки томонига ҳам соус суртинг.
  • Гўштни рулет кўринишида ўраб, махсус чўп билан маҳкамланг.
  • 1 ош қошиқ ёғ солинган товага рулетларни териб 1-2 дақиқа қовуринг.
  • Печ учун мўлжалланган идишга рулетларни теринг, сув солинг ва идиш устини зарли қандолат қоғози билан ёпинг.
  • 180 даража қизиган печда 50 дақиқа давомида пишириб олинг.
  • Таомга гарнир сифатида гуруч ёки пюре қўшиб истеъмол қилса бўлади.
Ёқимли иштаҳа!

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Шоу-бизнес
Ғуломжон Ёқубовнинг созандасига турмушга чиққан, 32 ёшида “халқ артисти”га айланган Гулсанам Мамазоитова 42 ёшда
Маҳаллий
Қашқадарёдаги мавжуд ер майдонларининг 2,5 млн гектари Узкад тизимига киритилгани маълум бўлди
Саломатлик
Шамоллаш, милк касалликлари, стресс: давоси сабзавот ва мевалар бўлган яна 6 касаллик