• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12557.56
    • RUB159.44
    • EUR14809.13
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда 15 август куни 684 кишида коронавирус аниқланди. Касалликдан тузалганлар сони 30 мингдан ошди

    Ўзбекистонда 14 август соат 23:30 дан 15 август соат 23:30 гача коронавирус юқтириб олиш билан боғлиқ 684 та ҳолат қайд этилди. Кетма-кет тўққизинчи кун кунлик касалланиш ҳолати 700 га етмаяпти. Янги ҳолатлардан сўнг Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 34701 нафарга етди.

    ССВ ҳисоби бўйича 226, «Дарё» ҳисоби бўйича 235 киши коронавирус асоратларидан вафот этган.

    ССВ ҳисоби бўйича 226, «Дарё» ҳисоби бўйича 235 киши коронавирус асоратларидан вафот этган.
    Фото: Telegram / @ssvmatbuotkotibi

    Янги касалланиш ҳолатлари

    Янги касалланган 684 кишининг барчаси коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган:
    • Тошкент шаҳрида — 488 нафар;
    • Тошкент вилоятида — 147 нафар;
    • Самарқанд вилоятида — 37 нафар;
    • Наманган вилоятида — 8 нафар;
    • Хоразм вилоятида — 4 нафар.
    Кун давомида 5 та ҳудудда касалланиш ҳолатлари қайд этилди. 9 августдан сўнг коронавирус аниқланаётган ҳудудлар 7 тадан камаймаётганди.

    Тошкент шаҳрида 488 кишида коронавирус аниқланди. Август ойининг ортда қолган 15 куни ичида Тошкентда энг кам касаллик аниқланган кунда (2 август) 325 кишида, энг кўп касаллик аниқланган кунда (9 август) 509 кишида COVID-19 қайд этилди. 1—15 август оралиғида пойтахтда (карантин зонасида аниқланган ҳолатларни ҳисобга олмаса) 6379 та янги ҳолат аниқланди. Пойтахтда коронавирусга чалинганларнинг умумий сони 21 мингдан ошиб, 21002 нафарга етди. Ўзбекистон бўйича касалланиш ҳолатларининг 60,5 фоизи Тошкент шаҳри ҳисобига тўғри келмоқда.

    Беш ойлик танаффусдан сўнг Тошкент метрополитени яна фаолиятини бошлади.

    Фото: «Дарё»

    Қайта тикланган метрополитен фаолиятининг биринчи кунидан суратларни ушбу ҳаволада томоша қилишингиз мумкин.

    Тошкент вилоятида 147 кишида коронавирус қайд этилди. Вилоятда 23 июлдан бошлаб ҳар куни касалликка чалиниш ҳолатлари қайд этилмоқда, 26 июлдан бери эса ҳар куни коронавирусга чалинганлар сони 100 нафардан ошмоқда (икки марта 200 тадан ҳам ошди). Август ойининг 15 куни ичида Тошкент вилоятида (карантин зонасида аниқланган ҳолатларни ҳисобга олмаса) 2308 кишида коронавирус аниқланди.

    Самарқанд вилоятида 37 кишида COVID-19 аниқланди. Вилоятда август ойининг ўзида 491 кишида коронавирус қайд этилди. Солиштириш учун, 5 та ҳудуд (Жиззах, Фарғона, Қорақалпоғистон, Хоразм, Навоий)да эпидемия мавсуми бошидан буён бунча ҳолат қайд этилмаган. Ҳозирда Самарқандда коронавирусга чалинганлар сони 1429 нафарга етди.

    Наманган вилоятида 8 кишида коронавирус қайд этилди. Вилоятда август ойида 75 кишида коронавирус аниқланди. Бу Наманган вилоятидаги жами касалланиш ҳолатларининг 9 фоизига тенг деганидир.

    Хоразм вилоятида 4 кишида COVID-19 қайд этилди. Август ойи давомида вилоятда 63 та янги ҳолат қайд этилди. Бу Хоразмдаги барча касалланиш ҳолатларининг 14 фоизига тенгдир.

    Ўлим ҳолатлари ва аҳволи оғир беморлар

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тошкент шаҳрида 3 нафар, Навоий ва Тошкент вилоятларида 1 нафардан, жами 5 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этганини хабар қилди. Худди бир кун олдин бўлганидек вафот этганларнинг 4 нафари эркак, 1 нафари аёлдир. Умуман олганда, 12 августдан бери ССВ ҳар куни 5 нафардан одам вафот этаётгани ҳақида хабар бермоқда.

    Биринчи ўлим. Тошкент шаҳри Юнусобод туманида яшаган 61 ёшли У.А. исмли эркак вафот этган.

    Иккинчи ўлим. Тошкент шаҳри Юнусобод туманида яшаган 65 ёшли А.М. исмли эркак вафот этган.

    Учинчи ўлим. Навоий вилояти Навоий шаҳрида яшаган 53 ёшли У.Х. исмли эркак вафот этган.

    Тўртинчи ўлим. Тошкент вилояти Нурафшон шаҳрида яшаган 79 ёшли Б.Ж. исмли эркак вафот этган.

    Бешинчи ўлим. Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманида яшаган 70 ёшли М.У. исмли аёл вафот этган.

    Ҳозиргача Соғлиқни сақлаш вазирлиги 226 кишининг коронавирус асоратларидан вафот этганини хабар берди. «Дарё» ҳисоби бўйича коронавирусга чалингач, вафот этганлар сони 235 нафарни ташкил этмоқда. Давлат хизматлари агентлиги 15 июль куни Навоий вилоятидаги 61 ёшли ходими Адҳамжон Деҳқонов, Маданият вазирлиги эса 18 июль куни 32 ёшли ходими Акмал Ирисов коронавирус асоратларидан вафот этгани, Олмалиқ шаҳри ҳокимлиги 9 ва 15 июль кунлари шаҳар шифохоналарида вафот этган икки аёлда коронавирус тасдиқлангани ҳақида хабар берган. Шунингдек, 19 июль куни Чилонзор тумани Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази бактериология лабораторияси мудири 62 ёшли Марҳабо Аҳмедова, 22 июлда бош прокурорнинг собиқ ўринбосари, Қорақалпоғистон прокуратурасида бўлим бошлиғи бўлиб ишлаётган 66 ёшли Ҳакимбай Халимов коронавирус асоратларидан вафот этгани хабар қилинган. 31 июль куни Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилоят суди судьяси, 53 ёшли Хайриддин Шермуҳамедов, 1 август куни Тойлоқ тумани прокурори Фарҳод Абдухолиқов, Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси «Буюк келажак» кенгаши эксперти Санжар Жалолов 58 ёшида вафот этгани хабар берилди. Бироқ ушбу тўққиз ҳолат ҳақида ССВ томонидан айни вақтгача ахборот берилмаган.

    Таниқли режиссёр Сарвар Каримов ҳам 17 июль куни отаси коронавирус инфекциясидан вафот этгани, аммо унга ташхис қўйилмаганини маълум қилганди. Режиссёрнинг ўзи ва унинг бошқа оила аъзоларида коронавирус тасдиқланган. Шунингдек, 26 июль куни бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов 24 июль куни Самарқанддаги Ипак йўли халқаро туризм университетининг 33 ёшли магистранти Ўткир Темиров касалликдан вафот этганини айтган. Маълум бўлишича, марҳум ўзида COVID-19’нинг барча белгилари бўлса-да, тест ҳам топшира олмаган, касалхонага ҳам ёта олмаган. Қорақалпоғистоннинг Тахтакўпир тумани шифохонасининг 32 ёшли тез тиббий ёрдам ҳамшираси Алия Жиемуратова 28 июль куни коронавирусдан вафот этгани ҳақида «Makan.uz» хабар тарқатди.

    Айни пайтда коронавирус инфекциясидан даволанаётган 4432 нафар бемордан 1021 нафари оғир, 285 нафари эса ўта оғир аҳволда. Аҳволи оғир ва ўта оғир беморларнинг умумий сони 3 кундан буён камаймоқда: 12 август куни 1785 кишининг аҳволи оғир бўлган бўлса, 13 августда 1740, 14 августда 1651, энди эса 1306 нафар беморнинг аҳволи оғир. 12 августдан сўнг ССВ 15 кишининг вафот этгани ҳақида хабар беришга улгурди. Ҳозирда даволанаётган беморларнинг 29,5 фоизининг аҳволи оғир.

    Касалликдан даволаниш

    15 август куни Ўзбекистоннинг 8 та ҳудудида коронавирус инфекциясидан даволанаётган беморларнинг 1382 нафари соғайди. Кетма-кет бешинчи кун даволанганлар сони 1000 нафардан ортиқ бўлмоқда. 12 август куни 1569 нафар бемор соғайиб, рекорд ўрнатилганди.

    Янги тузалганларнинг

    • 1044 нафари Тошкент шаҳрида;
    • 295 нафари Тошкент вилоятида;
    • 11 нафари Хоразм вилоятида;
    • 10 нафари Қашқадарё вилоятида;
    • 7 нафари Сирдарё вилоятида;
    • 7 нафари Сурхондарё вилоятида;
    • 6 нафари Наманган вилоятида;
    • 2 нафари Қорақалпоғистон Республикасида касалликдан фориғ бўлди.
    Уларнинг қанчаси уй шароитида, қанчаси стационар шароитда даволанганига аниқлик киритилмаган.

    Маълумот учун, Ўзбекистонда коронавирус эпидемияси сабаб соғлиқни сақлаш тизимига тушаётган юкламани бир қадар енгиллатиш мақсадида 5 июлдан бошлаб коронавирус инфекцияси аломатсиз кечаётган беморларга уй шароитида даволанишга рухсат берилган, ушбу йўналишда йўриқнома ва эслатмалар ҳам эълон қилинган.

    Бироқ Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирусга чалинганларга доир ахборотларида янги беморларнинг қанчасида касаллик аломатсиз (симптомсиз) кечаётганига аниқлик киритмаяпти, шу боисдан айни вақтда коронавирусдан даволанаётган беморларнинг қанчаси касалхоналарда қолаётгани, қанчаси уй шароитида даволанаётгани маълум эмас.

    Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 34701 нафар бемордан 30043 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 86 фоизни ташкил этмоқда. Бу даволаниш кўрсаткичи бўйича янги рекорддир. Бунгача 14 августдаги 84 фоизлик натижа энг яхши кўрсаткич бўлиб турганди.

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотлари бўйича айни пайтда 4432 нафар бемор COVID-19’дан даволанмоқда. 29 июль куни беморлар сони 9500 дан ортиқ эди. 30 июлдан бошлаб даволанаётган беморлар сони камая бошлади. Айни пайтда даволанаётган беморлар сони карантин чекловлари кучайтирилган кун — 10 июлдаги беморлар сонидан (ўша куни 4443 нафар бемор даволанаётганди) ҳам камайди.

    Ҳозирда энг кўп бемор Тошкент шаҳрида даволанмоқда — 3291 нафар. Фарғонада 5, Жиззахда 9, Қашқадарёда 22, Хоразмда 26, Сурхондарёда 27, Навоийда 28, Қорақалпоғистонда 35, Наманганда 40, Сирдарёда 46, Андижонда 47, Бухорода 77, Самарқандда 138 ва Тошкент вилоятида 641 нафар бемор қолди.

    Тошкент шаҳрида кетма-кет тўртинчи кун коронавирусдан соғайганлар 1000 дан ошган бўлса, Тошкент вилоятида 8-кун кетма-кет тузалганлар сони 200 дан ортиқ бўлмоқда. Иккала ҳудудда ҳам коронавирусдан даволанаётганлар сони бир ой ичидаги минимумга тушди. 17 июлдан бошлаб ССВ Тошкент шаҳри, Тошкент ва Сирдарё вилоятларининг статистикаларини алоҳида бера бошлаганди. 17 июль ҳолатига кўра, Тошкент шаҳрида коронавирусдан даволанаётганлар 4654 нафарни, Тошкент вилоятида 884 нафарни ташкил этаётганди.

    16.08.2020, 00:20   Изоҳ (0)   129300
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Бир вақтнинг ўзида ҳавога кўтарилган 15 та вертолёт. Ўзбекистонда Ҳаво флоти куни нишонланди (фото)

    15.08.2020, 23:58

    Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси, пластик жарроҳ кўп вақт ниқоб тақиб юриш юз терисига қай даражада таъсир этишига изоҳ берди

    15.08.2020, 23:43

    Ўзбекистонда карантин қайта жорий қилиниши мумкинми? Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси жавоб берди

    15.08.2020, 23:28

    Ўзбекистон COVID-19 вакцинаси клиник синовларининг барча босқичи якунланмагунича уни сотиб олмайди

    15.08.2020, 21:57

    Ўзбекистонга коронавирусга қарши курашда ёрдам бериш учун 40 нафар россиялик шифокор 16 август куни келади

    15.08.2020, 21:15

    Ўзбекистонда қайта тикланаётган шаҳарлараро автобус йўналишларининг нархи маълум қилинди

    15.08.2020, 20:14
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    HONOR илҳомлантирувчи AI технологияларга эга HONOR 400 сериясини тақдим этди


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз


    Смарт Business ва UZCARD Фарғона тадбиркорлари учун янги имкониятлар эшигини очмоқда 


    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!  


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда


    Инфляция ва жамғармалар: Нега пул ўз қийматини йўқотади?


    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади

     

    Тавсия этамиз

    СССРнинг қўшни давлатга босқини тарихи: Афғонистонда ёдгорлик ўрнатилган ягона совет аскари ким эди?

    5 июл, 15:22

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Реал” “ПСЖ”га қарши — Клублар ўртасидаги ЖЧнинг ярим финал жуфтликлари маълум бўлди

    Спорт | 6 июл, 10:30

    Ўзбекистонда портловчи ва заҳарли моддалар айланмасига талаблар кучайтирилди

    Ўзбекистон | 6 июл, 10:20

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Реал” “Боруссия Д”ни мағлуб этиб, ярим финал йўлланмасига эга чиқди (видео)

    Спорт | 6 июл, 09:50

    Ўзбекистон, Озарбайжон ва Қозоғистон энергетика компаниялари қўшма корхона ташкил этди

    Ўзбекистон | 6 июл, 09:40

    Арзон нархдаги “дача”га олдиндан тўлов қилманг — Ички ишлар бош бошқармаси

    Ўзбекистон | 6 июл, 08:56

    Мадагаскар яқинида 300 йил олдин чўкиб кетган ва денгиз қароқчилари ўлжасига айланган кема топилди

    Дунё | 5 июл, 23:55

    Бухоро ва Қорақалпоғистонда “валютчик”лар ушланди

    Ўзбекистон | 5 июл, 23:30

    “Европа ўтмишда Африкани талаган” — ЖАР президенти 

    Дунё | 5 июл, 23:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.