Ҳиндистоннинг Zydus Cadila фармацевтика компанияси COVID-19 даволаш учун вирусга қарши Remdac номли дори воситасини сотишни бошлади. Бу ҳақда компания хабарига таяниб, «Korrespondent.net» хабар бермоқда.
Remdac ҳозирда фақат Ҳиндистонда сотилади. Бу вирусга қарши ремдесивир препаратининг энг арзон версияси ҳисобланади.
Маълум қилинишича, 100 миллиграмм ҳажмдаги идишга қадоқланаётган дорининг нархи 37,4 АҚШ долларига тенг.
Ҳали патентланмаган дори сотувининг Ҳиндистонда йўлга қўйилишига бир қатор штатларидаги маъмурларнинг коронавирусга чалинган беморларга дори-дармонлар етишмаслиги ва уларни етказиб беришда узилишлар билан боғлиқ шикоятлари сабаб бўлгани таъкидланмоқда.
Аввалроқ COVID-19’ни даволашда қандай дори-дармонлар қўлланилиши мумкинлиги ҳақида маълумот берилган эди.
Жонс Ҳопкинс университетининг 13 август соат 18:30 да берган маълумотига кўра, Ҳиндистонда жами 2 396 637 нафар одамда коронавирус аниқланган. Беморларнинг 1 695 982 нафари соғайган, 47 033 нафари эса вафот этган.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)