• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +21°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Авто

    UzAuto Motors депутат Кушербаевнинг фикрларини популизм ва ҳақиқатни бузиб кўрсатиш деб атади

    UzAuto Motors компанияси Монополияга қарши курашиш қўмитасининг компания томонидан «Рақобат тўғрисида»ги қонун талабларига риоя этилиши юзасидан текшируви ҳақидаги депутат Расул Кушербаевнинг ўз Telegram-каналида берган хабарларига изоҳ берди.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Монополияга қарши курашиш қўмитаси 29 июлдаги хабарида қонунбузарлик белгиларини аниқлаганлиги ва тегишли тартибда UzAuto Motors’га нисбатан иш қўзғаганлигини эълон қилган эди.

    UzAuto Motors’нинг қайд этишича, бу текширувларга аслида депутатлик сўровлари туртки бўлмаган — текширув бир неча ойдан бери олиб борилмоқда, Монополияга қарши курашиш қўмитаси 29 июль куни нархни шакллантириш масаласини чуқурроқ ўрганишга қарор қилган, худди шу куни депутатлар гуруҳидан сўров келиб тушган.

    «Афсуски, либерал-демократик партия аъзосининг бу борадаги фикри ўзгача экан — у томондан нафақат популистик фикр-мулоҳазалар, балки Монополияга қарши курашиш қўмитаси тезисларининг очиқ-ойдин бузилган талқини навбатдаги ахборот порцияси ўлароқ 5 августда Telegram’да эълон қилинди», — дейилади UzAuto Motors баёнотида.

    Компаниянинг маълум қилишича, ҳозирда Монополияга қарши курашиш қўмитаси экспертлари томонидан мартдаги нарх ўзгариши, бутловчи қисмлар нархининг узоқ муддатли прогнозининг аниқлиги масаласи ўрганилмоқда ва депутат келтирган маълумотлар ҳали аниқланмаган, масала ҳали кўриб чиқилмоқда.

    «Қўмита мутахассислари, шунингдек, реклама харажатлари ва кредитларга хизмат кўрсатиш сарф-харажатларининг нарх шаклланиши жараёнига киритилишининг асосланганлигини ҳам текширмоқда. Бу йўналишда ҳам компания мувофиқлаштирувчи идора билан ҳамкорликда ишламоқда, ўзи ишлаб чиққан ва бир қатор идоралар томонидан тасдиқланган ҳисоб-китоблар тўғрилигини маъқулламоқда. Шубҳасиз, бу борада охирги хулосани Монополияга қарши курашиш идораси айтади», — дейилади компания баёнотида.

    Депутат Расул Кушербаев ўз чиқишида «текширув UzAuto Motors’нинг махсус акциялари орқали автомобилларни муддатли тўлов асосида сотиш фақат компания муассислигидаги Autosanoat Invest компанияси орқали амалга оширилгани», «бошқа дилерлар бевосита бундай акция ўтказиш ҳуқуқига эга бўлмагани»ни кўрсатганини таъкидлаган эди. Ушбу фикрлар UzAuto Motors томонидан инкор этилган.

    «UzAuto Motors компанияси Autosanoat Invest’нинг муассиси эмас ва ҳеч қачон бундай бўлмаган ҳам — бу компания 100 фоиз ‘Ўзавтосаноатъга тегишли. Бундан ташқари, UzAuto Motors амалда ҳеч қандай акция уюштирмайди — у фақат автомобиллар ишлаб чиқаради, уларни кейин дилерлар ўз автосалонларида сотади. Дилерлар, ўз навбатида, қонунчилик доирасида ва ўз тасаввурларидан келиб чиқиб, исталган акцияни ўтказиши мумкин», — дейилади UzAuto Motors баёнотида.

    «Кейинги икки йилда компания ўз фаолиятини очиқлик ва истеъмолчи билан ҳурмат асосидаги мулоқот асосида қурмоқда. Агар компания қаердадир ноҳақ бўлса, ўз хатоси устида ишлашга тайёр. Лекин тегишли хулосани биз бунга ваколатли давлат идорасидан олишни кутамиз», — дея хулоса қилинган UzAuto Motors баёнотида.

    Мавзуга доир:

    • «Давлат бу зулуклардан кечиб майдонни мард, ҳалол, масъулиятли рақобатчиларга тезроқ бўшатиб бериши керак» — Расул Кушербаев монополистлар ҳақида
    • «Сиз барибир монопол ва номард иштирокчи сифатида қолаверасиз». Депутат Кушербаев «Ўзавтосаноат»нинг жавобига жавоб берди
    • Депутат Расул Кушербаев UzAuto Motors’нинг тез ёрдам хизмати учун Damas’ларни ҳам оширилган нархда сотаётганини танқид қилди

    07.08.2020, 14:33   Изоҳ (0)   39763
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Nissan ҳамёнбоп кроссоверининг салони суратларини намойиш этди

    07.08.2020, 08:33

    Тошкент шаҳрида светафорларнинг тунда ишлаш вақтини узайтириш таклиф қилинмоқда

    07.08.2020, 07:01

    Идеал ҳолатда сақланган 51 ёшли Chevrolet Corvette сотувга қўйилди (фото)

    06.08.2020, 19:28

    Москвада йил бошидан буён 560 маротаба йўл ҳаракати қоидаларини бузган ҳайдовчи аниқланди

    06.08.2020, 17:59

    Америкалик бизнесмен бешта Mercedes-Benz SLR McLaren сотиб олиб, уларнинг барчасини бир вақтда синаб кўрди (видео)

    06.08.2020, 14:47

    Corvette моторига эга «махлуқсимон» Jeep Gladiator тақдим этилди

    06.08.2020, 10:42
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.