Осон тайёрланадиган иштаҳа очувчи бу егулик тушлик ва кечки таом дастурхонини безатади.
Бунинг учун бизга керак бўлади:
- 1 дона бақлажон
- 1-2 ош қошиқ ўсимлик ёғи
- 1-2 дона саримсоқ пиёз
- 1-2 ош қошиқ майонез
- 100 гр корейсча сабзи
- таъбга кўра туз
- Бақлажонни узунасига ингичка бўлакларга кесиб олинг. Озгина туз сепиб, 10-15 дақиқага қолдиринг. Кейин ювиб, қуритинг.
- Товадаги ёғни қиздириб, бақлажонларнинг ҳар икки томонини қизартириб қовуринг.
- Саримсоқ пиёзни қирғичдан ўтказиб, майонез билан аралаштиринг.
- Қовурилган бақлажоннинг ҳар бўлагини ёйиб, майонез суртинг ва устига сабзиларни қўйиб, рулет каби ўранг.
Ёқимли иштаҳа!
Изоҳ (0)