Чакапули деб номланувчи ушбу таом Грузияда винодан тайёрланади. Биз эса сизга шўрва қўшиб тайёрланадиган вариантини тақдим қиламиз. Унга қўшилган кўкат ва сабзавотлар таомнинг мазали ҳамда фойдали бўлишини таъминлайди.
Бунинг учун қуйидаги маҳсулотлар керак бўлади:
- Гўшт — 700-800 гр
- Тархун — 150 гр
- Яшил булғор қалампири — 4 дона
- Шўрва
- Саримсоқ ва кўк пиёз
- Майдаланган қизил қалампир, кашнич, петрушка
- Гўштни ўртача катталикда майдалаб олинг.
- Пиёз, тархун, петрушка, саримсоқ, булғор қалампирини тўғраб аралаштиринг.
- Қозонга гўштнинг бир қисмини, устидан кўкатларни солинг ва шу тарзда устма-уст териб чиқинг.
- Шўрвани қуйинг ва устини ёпиб пишириб олинг.
- Таом 1 ярим соат давомида паст оловда етилиб пишиши керак.
Мавзуга доир:
- Жазирамада кечки овқат учун «окрошка» тайёрланг
- Нонуштага шоколадли сирник тайёрланг
- Тез тайёр бўладиган пицса пиширамиз
- Фойдали ва мазали грекча салат тайёрлаймиз
- Уй шароитида мохито ичимлигини тайёрлаймиз
- Турк ошхонасининг энг мазали нонуштаси — менемен тайёрлаймиз!
- Кўп маҳсулот кетмайдиган мазали «Смак» салатини уйда тайёрлаш учун рецепт
Изоҳ (0)