Ёзнинг иссиқ кунларида ҳам мазали, ҳам ҳамёнбоп яхна ширинлик тайёрлашни истасангиз, қуйидаги ажойиб рецепт билан танишинг.
Керакли маҳсулотлар:
- Тарвуз – 500 гр;
- Лайм шарбати – 2 ош қошиқ;
- Ялпиз ва шакар таъбга кўра.
- Тарвузни пўстлоғидан ажратинг.
- Тарвуз, лайм шарбати ва ялпизни блендерда аралаштириб, унга бироз шакар қўшинг.
- Массани махсус қолипларга қуйиб, таёқчалар тиқиб чиқинг ва бир неча соатга музлаткичга қўйинг.
- Тайёр бўлган тарвузли муз бўлакчалари қолипдан осон ва чиройли ажралиши учун бироз илиқ сувга ботиринг.
Мавзуга доир: Тарвузли юракчалар қўшилган лимонад
Изоҳ (0)