Италия А Серияси 2019/20 йилги мавсумининг индивидуал совринлари ўз эгаларини топди.
Лига Netcо Sports таҳлиллари асосида ғолиблар номини аниқлаган. Статистикани ҳисоблашда Италия чемпионати, Кубок ва Суперкубок учрашувлари инобатга олинган.
Унга кўра, мавсумнинг энг яхши ўйинчиси номига «Ювентус» ҳужумчиси Пауло Дибала лойиқ кўрилди. Аргентиналик футболчи жорий мавсум А Серияда 33 та ўйин ўтказиб, 11 гол ва ўнта голли узатма муаллифга айланди.
Италия чемпионатининг 2019/20 йилги мавсумдаги энг яхшилар билан танишинг:
Энг яхши дарвозабон: Войтцех Шенсни («Ювентус»);
Энг яхши ҳимоячи: Стефан де Врей («Интер»);
Энг яхши ярим ҳимоячи: Алехандро Гомес («Аталанта»);
Энг яхши ҳужумчи: Чиро Иммобиле («Лацио»);
Энг яхши ёш ўйинчи: Деян Кулусевски («Парма»);
Энг яхши яхши ўйинчи: Пауло Дибала («Ювентус»).
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)