«Барселона» 20 ёшли ҳужумчиси Францишку Тринкауни сотишни истамади, дея хабар қилмоқда Diario Sport.
«Барселона» Тринкауни қишда 31 миллион евро эвазига «Брага»дан сотиб олганди. Хабар қилинишича, каталонлар португалиялик футболчи трансфери борасида номи ошкор қилинмаган АПЛ клубидан 60 миллион евролик таклиф олган. Бироқ «Барселона» мазкур таклифни рад этган, жамоа уни ўзида сақлаб қолмоқчи.
«Барселона» қишда футболчини сотиб олиб, уни Португалияда ижарада қолдирганди. Францишкунинг «кўк-анорранглилар» билан амалдаги шартномаси 2025 йилга қадар мўлжалланган. Товон пули 500 миллион еврони ташкил қилади.
Тринкау жорий мавсум «Брага» сафида Португалия Примейрасида 27 ўйин ўтказиб, 8 та гол урди ва 5 та голли узатма амалга оширди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)