• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12904.51
    • RUB161.99
    • EUR14575.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Россиянинг «дала ҳовлиси»даги Хитой ва Кремль тўқнашуви ва Америка фуқаролиги учун курашаётган Пуэрто-Рико. Жаҳон матбуоти шарҳи

    Август ойининг илк куниданоқ қизиқарли ва муҳокамабоп мавзуларни яна давом эттирмиз. Жаҳон матбуоти шарҳи рукнининг навбатдаги таҳлилларини ҳавола этамиз.

    Хитой АҚШ ўртасидаги совуқ уруш: ким ғолиб бўлади?

    Бугунги Хитой ҳар томонлама АҚШ билан жиддий рақобатни юзага келтирган. Совуқ уруш давридаги АҚШ ва Совет Иттифоқидан фарқли равишда, Хитой ва АҚШ ўртасидаги иқтисодий алоқалар ўта бир-бирига боғлиқлиги сабабли икки мамлакат ўртасидаги совуқ уруш фақат ва фақат АҚШга зарар келтиради, деб ёзади The Washington Post нашри.

    Фото: AP Photo

    Фото: AP Photo

    Бугун АҚШ сиёсий давраларида Хитой билан муносабатлар энг етакчи мавзу. Буни Хитойнинг АҚШ  миллий манфаатларига жиддий хавф солаётгани билан изоҳлаш мумкин. Трамп «Хитой вируси»дан қайта сайланиш учун ўзига хос стратегия сифатида фойдаланмоқда. Ҳозирда АҚШ ва Хитой ўртасидаги муносабатлар 1979 йилда дипломатик алоқалар ўрнатилгандан бери энг ёмон даврларни бошидан ўтказяпти. Иқтисодий ва сиёсий муносабатлар ўта ёмонлашган. Бу эса Вашингтондаги сиёсатчилар орасида «АҚШ ва Хитойнинг совуқ уруши» деган атамани ҳам юзага келтирди. Айрим америкаликлар эса бундай муносабатларни ёқламоқда ва Вашингтон бу сиёсий жангда ғолиб бўлишига ишонади.

    Бироқ кўпчилик АҚШ ва Хитой ўртасидаги совуқ урушда СССРга қарши қўлланилган стратегиялар яна иш беради деб ўйлаб хатога йўл қўймоқда. Нега? Совет Иттифоқи ва АҚШ ўртасидаги иқтисодий алоқалар  Хитой ҳамда АҚШ ўртасидаги алоқалардан кескин фарқ қилади. Бошқача қилиб айтганда, СССР ва АҚШнинг иқтисодий муносабатлари ўта даражада чамбарчас боғлиқ бўлмаган. СССР ва АҚШ иқтисодий соҳада рақобатлашмаган, уларнинг рақобати асосан мафкуравий сиёсий майдонда юз берган. Оқибатда, АҚШ бу рақобатда ғолиб бўлган.

    Расмий Вашингтоннинг Пекинга қарши «совуқ уруш»да ғолиб бўлиши учун эса иқтисодий муносабатлар, бу муносабатларга босим ўтказувчи пишангларнинг қандай ишлашини тасаввур қилиш муҳим. Хитойга таъсир қилиш воситаларини билмасдан туриб, ғалаба қилиш мумкин эмас.

    Лекин бу Хитойнинг АҚШга нисбатан агрессив сиёсатига кўз юмиш керак дегани ҳам эмас. АҚШ Хитойнинг агрессив сиёсатига нисбатан хитойликлар учун маълум оқибатлар олиб келадиган, изчил ва кенг қамровли сиёсат юритилиши талаб қилинади. Совуқ уруш эса икки мамлакат ўртасида кутилмаган қуролли тўқнашувларга  ва икки тараф учун қўпол хатоларга йўл қўйилишига олиб келиши мумкин. Энг муҳими, АҚШ Хитойга ҳозирги кунда эга бўлиб турган таъсирини ҳам йўқотишига олиб келиши мумкин. Унда нима қилиш керак?

    Аввало, пухта стратегия ўйлаб топпиш лозим. Бу стратегия эса икки мамлакат ўртасидаги низоларни тартибга солсин. Бу ерда асосийси ғалаба эмас, асосийси Хитой ичида АҚШ билан иқтисодий алоқалар ўрнатишга интилаётган кучлар ёрдамида низоли масалаларни ҳарбий тўқнашувларга айланиб кетишини олдини олиш бўлсин. Лекин ҳозирда амалдаги АҚШ ҳукумати Хитой  билан муносабатлардан ўзига сиёсий обрў ортириш учун фойдаланмоқда ва қисқа муддатли сиёсат юритмоқда. Хитой тарафи эса ҳозирги вазиятда АҚШ билан узоқ муддатли истиқболда манфаатли бўлган сиёсат учун ҳаракат қилмоқда.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Си Цзиньпиннинг марказлашган тоталитар тузумга асосланган сиёсати «Бир камар, бир йўл» режаси орқали Хитойни дунёнинг иқтисодий марказига айлантиришни мақсад қилиб олган. Бу расмий Пекиннинг узоқ муддатли кучли режаларидан бири. Шу билан бирга Хитой ҳукумати айрим ҳудудларга эгалик қилишдек агрессив иддаолар билан чиқмоқда. Улар ҳаттоки Тайванни ҳам материк Хитойнинг таркибида кўришни истамоқда. Бундай мураккаб вазиятда АҚШ учун Хитой билан муносабатларини мувофиқлаштириши борган сари қийинлашиб бормоқда.

    Хитой ғарб жамиятини технологиялар соҳасида қарам қилишга бел боғлагани ҳам расмий Пекиннинг узоқ муддатли стратегияларидан бири. Хитой энг илғор технологияларни яратишга киришган. Сунъий интеллект, робототехника, дастурий таъминот, космос ва квант физикаси соҳаларида Хитой етакчилик учун ҳаракат қилмоқда ва бу соҳаларни ҳарбий соҳага ҳам қаратгани муҳим жиҳат. Хитой бугунги халқаро муносабатларда технологиялар ғалаба олиб келишини яхши тушуниб олган. Айнан шунинг учун ҳам расмий Пекин пешқадам бўлишга даъвогарлик қилмоқда.

    Шундай экан, АҚШнинг Хитойга бирдан бир жавоби узоқни кўра билишлик билан иш тутишидир. Консулхоналарни ёпиш, бож таърифларини ошириш, хитойлик амалдорларга санкциялар жорий қилиш каби чорлар АҚШ ва Хитой ўртасидаги кескинликни ошишига олиб келади. Натижада, катта ва оғриқли муаммоларни ҳал қилиш имконсиз бўлиб қолади.

    Пуэрто-Риконинг мавҳум сиёсий мақоми қачон аниқ бўлади?

    Кариб денгизи ҳавзасида жойлашган Пуэрто-Рико бир асрдан бери мухторият ва Америка фуқаролиги учун курашиб келмоқда деб ёзади The National Geographic нашри.

    Кариб денгизида жойлашган ҳудуд Флорида штатидан минглаб чақирим узоқликда жойлашган АҚШнинг федерал қонунчилиги амал қиладиган ҳудуд бўлса-да, аммо ҳозирга қадар Пурто Рико аҳолиси АҚШ президентлиги сайловларида иштирок эта олмайди. Бу эса шу кунга қадар пуэрто-риколиклар орасида айрим сиёсий норозиликка ҳам сабаб бўлиб келади.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Қисқача тарихи

    Пуэрто-Рико XVI асрда испан конкистадорлари томонидан босиб олинган ва юз йиллар мобайнида репрессив сиёсат, оғир солиқлар ҳудуд аҳолисини қашшоқликка ботирган. XIX асрга келиб орол аҳолиси мустақиллик учун кураш бошлаган. Испанлар 1868 йилда қуролли қўзғалонни бостиришга эришган бўлса-да, оролликларга кўпроқ эркинлик беришга ва шу орқали келажакдаги низоларни олдини олишга қарор қилади.

    Бир неч ўн йил мобайнида амал қилган мухторият мақоми 1898 йилда АҚШ ва Испания ўртасидаги уруш натижасида яна тўхтатиб қўйилган. 1898 йилнинг 25 июль санасида АҚШ Пуэрто-Рикони босиб олади. АҚШ ва Испания ҳукумати 1898 йилнинг декабрь ойида сулҳ тузади ва сулҳга биноан испанлар Пуэрто-Рико устидан АҚШ назорати ўрнатилишини эътироф этади.

    Пуэрто-риколиклар эса мухториятни талаб қилишда давом этади. Шунда АҚШ ҳукумати 1900 йилдаги Форакер қонунига мувофиқ пуэрто-риколикларга чекланган ҳуқуқлар беришга мажбур бўлади. Ҳуқуқшунос олим Хосе Кабранес назарида,  агарда оқ танли америкалик қонунчилар Пуэрто-Рикога штат мақомини берадиган бўлса, бу ўз навбатида ўша пайтларда АҚШ колонияси бўлган Филиппинга ҳам бундай ҳуқуқни беришга тўғри келишини таъкидлайди. Бу эса шундоқ ҳам ирқчилик кучайиб бораётган АҚШга ижтимоий ва ирқий вазиятни кескинлаштириб юбориши мумкин эди. Шу сабабдан юзага келган муаммони АҚШ ҳукумати Пуэрто-Рикога чекланган ўзини ўзи бошқариш ваколатини бериш орқали ҳал қилади. Бироқ пуэрто-риколикларга фуқаролик бермайди.

    1917 йилга келиб, Форакер қонуни Жон-Шафрот қонуни билан ўзгартирилади. Бу қонунга кўра, кўплаб пуэрто-риколиклар АҚШ фуқаролигига эга бўлади, бироқ АҚШ президенти ва конгресси Пуэрто-Рико мухторияти қабул қилган қонунларга вето қўйиш ҳуқуқига эга бўлади. Жон–Шафрот қонуни, шунингдек, пуэрто-риколикларни ҳарбий хизматга жалб этиш имконини ҳам бергани боис, 20 мингга яқин пуэрто-риколиклар Биринчи жаҳон уруши даврида АҚШ қўшинлари таркибида хизмат қилади.

    1940 йилга келиб Ватандошлик ҳақидаги қонунга биноан пуэрто-риколикларга Пуэрто-Рикода туғилганига қараб ватандошлик бериш масаласи ҳал қилинади. Кейинроқ, 1950 йилда АҚШ ҳукумати Пуэрто-Рикога ҳудуднинг мақомини ўзгартирмаган ҳолда конституция ва ўз инсон ҳуқуқлари қонунига эга бўлишига розилик беради. Натижада, Пуэрто-Рико ҳудуди ҳукумати тузилади.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    1952 йилга келиб Пуэрто-Рико Ҳамдўстлик мамлакати деган расмий номга эга бўлади. Айнан шу даврдан бери «ҳамдўстлик» Пуэрто-Рикога нима беряпти деган баҳс мунозаралар яна авж ола бошлади. Айрим пуэрто-риколик қонуншунослар «биз Пенсильвания ёки Калифорния каби штат бўлишимиз керак», деб иддао қилаётган бўлса, айримлари эса «ҳозирги мақом ўзига хос эканини» иддао қилади.

    Ким ҳақ бўлишидан қатъий назар, ҳозирда пуэрто-риколикларда АҚШ фуқароларида бўлган ҳуқуқ ва ваколатлар мавжуд эмас. Пуэрто-Рико ўз вакилларини АҚШ президентлигига номзод танланадиган мажлисларга вакил сифатида юборишига қарамасдан, улар овоз бериш ҳуқуқидан маҳрум. АҚШ федерал қонунчилиги Пуэрто-Рикода амал қилса-да, пуэрто-риколиклар конгреснинг вакиллар палатасида ўз номзодига эга бўлса-да, улар бирор бир қонунни қабул қилишда овоз бериш ҳуқуқига эга эмас. Улар фақатгина вакиллар палатасида маълум бир қонунларни ишлаб чиқиш ёки таҳлилларида иштирок этишлари мумкин. Қизиқ жиҳат шуки, пуэрто-риколиклар ижтимоий хавфсизлик ва Медиcаир номи билан машҳур бўлган соғлиқни сақлаш соҳасига пул ўтказиб келади.

    Аксар ҳуқуқшунослар назарида пуэрто-риколиклар АҚШ конституциясига киритилган 14-ўзгартиришга қарамасдан, АҚШнинг тўла қонли фуқаролари саналмаслиги бош қонуннинг бузлишидир, деган фикрда. Чунки 14-тузатишда АҚШ ҳудудида ёки АҚШ федерал қонунчилиги амал қиладиган ҳудудларда туғилганлар автоматик тарзда АҚШ фуқаролари сифатида кўрилиши белгиланган. Назария ва амалиётнинг бир-биридан фарқ қилиши шу ерда аниқ кўриниб қолади.

    2017 йилда АҚШда ўтказилган сайловларда асосий материкда яшовчи америкаликларнинг 54 фоизи пуэрто-риколикларни АҚШ фуқаролари сифатида кўришини маълум қилди ва ҳаттоки БМТ ҳам АҚШ ҳукуматига Пуэрто-Рикони колония мақомидан чиқариш борасида таклифлар киритди. Натижада, АҚШ ҳукумати 2017 йилнинг ўзида Пуэрто-Рикода «Сизларнинг колониянгиз АҚШнинг штати бўлишни истайсизми?» номи остида сўров ўтказди. Натижалар эса кутилмаган бўлди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Сайловга пуэрто-риколикларнинг бор ёғи 23 фоизи келди. Бу эса штат мақомини олиш учун камлик қилди.  Пуэрто-риколик мухолифатчилар назарида эса Пуэрто-Риконинг штат ёки мустақил орол давлат бўлиши учун АҚШда референдум ўтказилиши керак, айнан шу референдум қашшоқ, АҚШ субсидияларига яшайдиган орол учун муҳимдир. Сабаби эса қашшоқ Пуэрто-риколикларнинг АҚШдан келадиган ёрдами холис сайловлар ёки референдумлар ўтказилиши учун тўсиқ.

    Пандемиядан кейинги Марказий Осиё Хитой таъсирида бўладими?

    Расмий Пекин геосиёсий, этник қийинчиликларга қарамасдан Марказий Осиёда ўз таъсирини кучайтиришга ҳаракат қилади, деб ёзади The Diplomat нашри журналисти Алексей Асирян.

    Сўнгги ўн йилликда Хитой ўзини Марказий Осиёдаги энг асосий ўйинчи сифатида намойиш қилиб келмоқда. Минтақалараро ҳамкорликни кучайтириш, энергия захиралари импорти соҳасини замонавийлаштириш ва ўзининг ғарбий чегараолди ҳудудларини мустаҳкамлаш учун Хитой ҳукумати Марказий Осиёдаги инфратузилмаларга йирик сармоялар киритиб келмоқда. «Бир камар, бир йўл» ташаббуси эса Хитойнинг минтақадаги нуфузи ошиб бораётган сиёсий лойиҳаларидан бири саналади.

    Коронаинқироз сабабли тўхтаб қўлган иқтисодий муносабатлар Хитой ҳукумати учун ўзининг Марказий Осиёдаги сиёсати ҳақида чуқурроқ мушоҳада қилишга имкон берди. Хитойнинг коронаинқироздан кейинги Маркзаий Осиё хусусидаги режалари минтақа мамлакатларини нафақат «Бир камар, бир йўл» лойиҳасига тортиш, балки бу йўлда  мушкуллик туғдирадиган тўсиқларни ҳам бартараф қилишдан иборат бўлади.

    Пост пандемия даврида Марказий Осиё учун кураш асосан Хитой ва Россия ўртасида кечса-да, бу курашга АҚШ ва Европа Иттифоқи қизиқиши ҳам кам эмас. Лекин Хитойнинг иқтисодий салоҳиятидан келиб чиқадиган бўлсак, бу курашда Хитой сармоялари Марказий Осиё мамлакатлари раҳбарлари учун катта тузоқ бўлиши билан бирга, минтақа мамлакатларини Хитой таъсирига остига тушиши учун яхши имконият.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Лекин шу билан бирга, Марказий Осиё республикаларида Хитойга қарши кайфият ҳам ўсиб бормоқда. Бу, энг аввало, Хитойнинг мусулмон уйғурларига нисбатан юргизаётган сиёсати билан изоҳланади. Хитой эса Шинжон Уйғур мухтор вилоятидаги сиёсатини қайта кўриб чиқиши орқали  марказий осиёликларни фикрларини ўзгартириши ҳам мумкин. Лекин, аммо, бироқ каби масалалари пандемиядан азият чекаётган Марказий Осиё раҳбарлари учун уйғурлар масаласига кўз юмишга ҳам мажбур қилиши мумкин. Ва ниҳоят, расмий Кремль ҳам Марказий Осиёдаги таъсирини йўқотишни истамаслиги табиий. Хитой Марказий Осиё томон интилар экан,  бу ўз навбатида расмий Кремль ва расмий Пекин раҳбариятини сих ҳам, кабоб ҳам куймайдиган ора сиёсатни танлашга мажбур қилади.

    Марказий Осиёнинг иқтисодий қарамлиги

    Коронавирус пандемияси Хитой иқтисодиётига ҳам сезиларли таъсир қилмоқда, лекин шундай бўлса-да, Хитой ҳозирда Марказий Осиё минтақасида иқтисодий бақувват ҳамкор сифатидаги аҳамиятини йўқотгани йўқ. Пандемиядан сўнг Хитой вирус билан боғлиқ инқироздан оқилона фойдаланган ҳолда Марказий Осиё республикаларини ўз ўқи атрофида айланишга ундаши ҳамда уларни «Бир камар, бир йўл» иқтисодий режаларини амалга оширишда яхши имкониятни қўлдан бой бермаслиги ҳам аниқ.

    Коронавирус инқирози Марказий Осиё мамлакатларида соғлиқни сақлаш тизимидаги камчиликларни, давлат бошқарувидаги уқувсизликни ва тизимда коррупция авж олганини кўрсатиб қўймоқда. Натижада, Марказий Осиё республиклари вирусга қарши курашиш учун хориж давлатларидан вирусга қарши курашишда ёрдам сўрамоқда. Бу эса Марказий Осиё республикаларидаги иқтисодий вазият танг аҳволда қолганидан ҳам дарак бермоқда.

    Халқаро ташкилотлар Марказий Осиё республикаларига коронаинқирозни бартараф қилиш учун молиявий кўмак бермоқда. Европа Иттифоқи минтақа мамлакатларига ёрдам дастури доирасида 3,4 миллион доллар ажратган. Январь ойидаги Ўзбекистон Марказий банки маълумотларига кўра, Ўзбекистоннинг ташқи қарзи 2020 йилнинг биринчи чорагида (январь ойи) 24,4 миллиард долларни ташкил қилиб турибди.  Хитой эса минтақа мамлакатларига қўлидан келган ёрдамни беришдан бош тортаётгани йўқ.

    Маҳаллий ҳокимиятлар эса марказий осиёликлар Хитойнинг минтақадаги таъсирига қарши бўлмасин, Хитой сармояларини қабул қилишдан бошқа имкони йўқ. АҚШ Европадаги Иттифоқчиларидан юз ўгираётган бир пайтда Марказий Осиёда нима бўлиши билан қизиқаётгани ёқ, Европа Иттифоқининг эса Хитой билан минтақада рақобатлашишга имониятлари чекланган, Россия минтақа учун Хитой билан рақобатлашаётган бўлса-да, ички муаммолар гирдобига тушиб қолган. Хитой эса буни яхши англаган ҳолда ҳаракат қилмоқда ва аллақачон Тожикистон ва Қирғизистонни Хитойга иқтисодий қарам қилиб бўлган, Туркманистон ўз газини Хитойдан бошқа давлатга сота олмаётганидан Хитой саноатининг панжалари остида қолмоқда.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Марказий Осиёдаги хитойликларга қарши кайфият (хитойликларнинг марказий осиёлик аёлларга уйланиш ҳолатини кўпайгани, хитойликларнинг минтақадаги саноат зоналарида кўпайиб қолгани, дунганлар ва қозоқлар ўртасидаги ихтилофлар) юзага келганига қарамасдан, аксарлар  Хитой минтақа аҳолисининг тижорати учун яхши ҳамкор бўлаётганини иддао қилмоқда. Маҳаллий ҳукуматлар эса ҳозирда келажакда хитой ва маҳаллий аҳоли ўртасида низо келиб чиқмаслиги ҳақида бош қотиришига ҳам тўғри келмоқда.

    Қирғизистон ҳукумати катта ҳажмдаги низоларнинг олдини олиш учун хитойликлар сармояси билан қурилган  қирғиз нефтни тозалаш заводи лойиҳасини тўхтатиб қўйишга мажбур бўлди. Бу эса Марказий Осиё ва Хитой ўртасидаги муносабатларда қайд этилган парадокс. Шинжон қайта тарбиялаш лагерларида қозоқ ва қирғиз аҳолиси ҳам борлиги инобатга олинса, Хитой ва Марказий Осиё алоқаларидаги яна бир ғов. Шунга қарамасдан, айрим Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари Шинжондаги уйғурлар масаласига кўз юммоқда. Лекин марказий осиёлик ҳуқуқ фаоллари Хитойнинг уйғурлар борасидаги сиёсатига кўз юмаётгани йўқ. Хитой Марказий Осиё билан барқарор муносабатларга эришмоқчи экан уйғурлар масаласини қайта кўриб чиқиши керак.

    Марказий Осиёдаги Россия ва Хитой манфаатлари тўқнашуви

    Расмий Пекиннинг Марказий Осиёдаги сиёсати Россияга ҳам боғлиқ. Путин сўнгги интервьюсида Марказий Осиёга ўзининг дала ҳовлисидек муносабатда эканини билдириб қўйди. Хитой бу «рус дала ҳовлисида» эҳтиёткор бўлиб ҳаракатланишига тўғри келади. Аммо икки йирик давлат сўнгги йилларда юзага келган сиёсий ихтилофларни дипломатия орқали ҳал қилишга қодир эканини кўрсата олди. Хитой иқтисодий жиҳатдан Россияга нисбатан кучли мамлакат эканини англаган бўлса-да, руслар билан Марказий Осиёдаги вазият масаласида муносабатларни кескинлаштирмасликни тўғри йўл деб топди.

    Ким ҳам ўзи обод қилмоқчи бўлган маконда жанжал чиқишини истайди дейсиз?! Россиянинг иқтисодий жиҳатдан  Марказий Осиёга таъсири заифлашиб борар экан, Россия ва Хитой ҳозирча муроса қилиб турибди. Шанхай Ҳамкорлик ташкилоти эса Россия ва Хитой ўртасидаги келишмовчиликларни бартараф қилишга қаратилган платформа сифатида яхши натижа бермоқда. Шунга қарамасдан хитойлик ҳарбийларнинг Марказий Осиёга кириб келиши Кремль учун хавфли сигнал, икки мамлакат ҳозирда бир-бирига қарши чиқишини тасаввур қилиб бўлмайди.

    Қолаверса, Кремль ҳозирги иқтисодий танглик шароитида Пекинга қарши ҳам туролмайди. Хитой эса Россиянинг иқтисодий, ҳарбий қудратидан оқилона фойдаланиш илинжида экан, Кремлнинг Маркаий Осиёдаги интилишларига халақит ҳам қилмоқчи эмас. Расмий Пекин мувозанат сақланиши тарафдори.

    Хулоса ўрнида: Хитой иқтисодий салоҳияти орқали Марказий Осиёнинг яхши бизнес ҳамкори. Бироқ Марказий Осиёдаги хитой фобия алоқаларни барқарорлаштириш учун жиддий тўсиқ. Марказий Осиёнинг Хитойга нисбатан муносабати эса доим ўзгармасдан қолади деган фикрга учмаслик ҳам талаб қилинади. Чунки Хитойнинг уйғурларга нисбатан сиёсати Марказий Осиёда вақт ўтиши билан ўзгариши мумкин. Лекин ҳозирча Россия ва Хитой минтақа борасида келишяпти экан, Марказий Осиёда ҳаммаёқ тинч дейиш мумкин.

    Жаҳонгир Эргашев тайёрлади.

    01.08.2020, 13:48   Изоҳ (0)   42388
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Мексика коронавирус қурбонлари сони бўйича дунёда 3-ўринга чиқиб олди

    01.08.2020, 11:40

    ЖССТ дунёда коронавирус билан касалланиш бўйича кунлик рекордни қайд этди

    01.08.2020, 11:05

    Туркманистонда ҳудудлараро автобуслар қатнови тўхтатилди, поездлар қатновига қўйилган чеклов узайтирилди

    31.07.2020, 22:43

    Буюк Британия ҳукумати «хавотирли сигналлар» сабаб COVID-19 туфайли жорий қилинган чекловларни юмшатмоқчи эмас

    31.07.2020, 22:28

    Беларусда президентликка номзод аёлни қўллаб-қувватлаш мақсадида сўнгги 10 йил ичидаги энг йирик митинг ўтказилди (видео)

    31.07.2020, 21:42

    Фоторепортаж: Россияда пандемия вақтида ўқилган Қурбон ҳайити намози

    31.07.2020, 18:24
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Жамғармалар билан қандай ишлаш зарур: банк омонатлари, акциялар ёки инвестицион пакетлар? (давоми)


    Энг чуқур ғор, энг баланд кўприк ва энг сирли маскан – Наманганга борамиз


    Илғор қурилиш технологиялари асосида қад ростлаётган Қуйи Чотқол ГЭС



    AKFA Medline University Hospital AHA расмий ўқув маркази мақомини қўлга киритди


    Kapitalbank ходимларининг рақамли кўникмаларини ривожлантирмоқда 


    APEX BANK Тошкентда Бош офис ва Марказий сотув офисини очди


    ZTE корхонаси GSMA М360 Евросиё форумида суний интеллект рақамли иқтисодиёт ривожига қўшаётган ҳиссаси ҳақида маълумот берди


    Centrum Air Истанбул ва Ўзбекистоннинг уч шаҳри ўртасида тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўймоқда


    ANORBANK Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси билан 10 миллион АҚШ долларига тенг келишув имзолади


    Mobiuz IQAir ҳаво сифати датчигини ўрнатди


    Тармоқда болалар хавфсизлиги : Octobankдан маслаҳатлар


    Оқтепа Лавашдан “Кулгили нархлар”: севимли таомлар — ҳар бир позиция 10 мингдан 20 минг сўмгача бўлган махсус нархларда


    Huawei Ўзбекистондаги “Теч Carnival”да Интеллектуал дунё ривожини жадаллаштирмоқда


    Huawei Cloud TechWave Summit 2025: Яқин Шарқ ва Марказий Осиёда муваффақиятни ошириш учун интеллектуалликни тезлаштириш 

     

    Тавсия этамиз

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10

    “Ленд-Лиз” ёрдами совға бўлмаган — Британия иккинчи жаҳон урушида берилган ёрдамни қандай қайтарган эди?

    19 май, 15:00

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Павел Дуров севгилисига Голливуддаги ролни 400 минг долларга совға қилди

    Шоу-бизнес | 25 май, 09:41

    Ўзбекистонда янги автомобиллар учун божхона тўловларини ҳисоблаш тартиби ўзгартирилди

    Ўзбекистон | 25 май, 09:09

    Гарначо ўз хизматларини “Реал”га таклиф қилди

    Спорт | 25 май, 08:12

    Тошкентда дарахт босиб қолган фуқаро вафот этди

    Ўзбекистон | 24 май, 23:21

    Суперлига. “Бухоро” меҳмонда “Сўғдиёна” билан дуранг ўйнади

    Спорт | 24 май, 23:08

    Тошкент ва Андижондаги ошхона ҳамда хонадонда ёнғин содир бўлди (видео)

    Ўзбекистон | 24 май, 22:40

    Наманган ҳокими 100 йиллиги нишонланаётган мактабдаги “Сўнгги қўнғироқ” тадбирида иштирок этди

    Ўзбекистон | 24 май, 22:00

    Қуёшдан ҳимояловчи кремлардан фойдаланишда тез-тез учрайдиган хатолик аниқланди

    Лайфстайл | 24 май, 21:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.