Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 31 июль куни бутун дунёда коронавирус билан касалланишнинг янги рекорд кўрсаткичини қайд этди.
Ташкилот ҳисоб-китобларига кўра, ўтган бир сутка ичида дунёда COVID-19 билан касалланганлар сони 292 527 кишига ортган.
Бундан олдинги суткалик антирекорд 25 июль куни қайд этилганди. Ўшанда дунёда бир сутка ичида расман 286 мингдан ортиқ одам коронавирусга чалинган эди.
Ташкилот маълумотларига кўра, пандемия бошланганидан буён COVID-19 билан касалланганлар сони 17,1 миллион кишидан ошган. Ҳозирга қадар 668 910 киши коронавирус қурбонига айланган (ўтган бир сутка ичида 6812 киши).
27 июль куни Женевада бўлиб ўтган брифингда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори Тедрос Гебрейесус дунёда коронавирус пандемияси кучайиб бораётганини маълум қилган эди. Шунингдек, у дунёнинг қатор давлатларида коронавирус билан касалланиш ҳолатларининг кескин ошишида ёшларни айблаган.
Изоҳ (0)