Тошкент шаҳрида коронавирусга гумон қилинганлар, касаллик тасдиқланган ва айни кунларда пневмониядан азият чекаётганларга амалий ёрдам кўрсатиш учун 10 та махсус поликлиника ташкил этилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги маълум қилди.

Хабар берилишича, мазкур поликлиникалар фаолияти тун-у кун йўлга қўйилган бўлиб, фуқаролар бу ерга мурожаат қилиш орқали малакали тиббий хизматдан фойдаланиш имкониятига эга бўлади.

Тошкент шаҳрида ташкил этилган махсус поликлиникалар рўйхати

Миробод тумани

5-сон фтизиатрия диспансери — Тошкент шаҳар, Миробод тумани, 8 март кўчаси, 58-уй, +998712839881, Султонбекова Лобар Ғайратовна (раҳбар).

Учтепа тумани

23-сон оилавий поликлиника «Бирлик» филиали — Тошкент шаҳар, Учтепа тумани, Чакмоний кўчаси, 14 А, +998712740442, Мирсагатова Саида Жўраевна.

Мирзо Улуғбек тумани

1-сон фтизиатрия диспансери — Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, Аҳмад Югнакий мавзеси, 15 А-уй, +998712612535, +998712612445, Мирхолиқова Шаҳло Мансуровна.

Яккасарой тумани

58-сон оилавий поликлиника — Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Абдулла Қаҳҳор кўчаси, 44 уй, +998712551801, +998712551800, Сулаймонова Муяссархон Низомовна.

Сергели тумани

13-сон оилавий поликлиника — Тошкент шаҳар, Сергели тумани, Қумариқ кўчаси, 58-уй, +998712159606, +998712159666, Алимова Муқаддас Пўлатовна.

Олмазор тумани

3-сон фтизиатрия диспансери — Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Уста Ширин кўчаси 1-берк кўча, 3-уй, +998712483545, +998712484132, Худойшукурова Дилдора Комиловна.

Чилонзор тумани

Шаҳар фтизиатрия ва пулмонология диспансери — Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Лутфий кўчаси, 7,33/1, +998712882318, +998712882317, Қаландарова Лола Нуруллаевна.

Юнусобод тумани

4-сон фтизиатрия диспансери — Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, 3-тор Ниёзбек йўли, 6-уй, +998712351010, +998712351301, Содиқова Умида Мустақимовна.

Шайхонтоҳур тумани

42-сон оилавий поликлиника — Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, З. Қобилов кўчаси, 14 А-уй, +998712418089, +998712417115, Убайдуллаева Зилола Аловиддиновна.

Яшнобод ва Бектемир туманлари

2-сон фтизиатрия диспансери — Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани, Мурғоб кўчаси, 93-уй, +998712834937, +998712910260, Қурбонкелдиева Елена Валеревна.

Республика махсус комиссиясининг 26 июлдаги қарорида фуқароларга қулайлик яратиш, шунингдек, уларга малакали тиббий ёрдамни ўз вақтида кўрсатишни таъминлаш мақсадида махсус поликлиникалар ва махсус тақсимлаш марказларининг тун-у кун фаолият кўрсатиши белгиланганди.

Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳридаги «Ўзэкспомарказ» кўргазма маркази майдонларида коронавирусга чалингани гумон қилинган беморларга аниқ ташхис қўйиш ва касаллик даражасини аниқлаш, шунингдек, беморларга биринчи ёрдам кўрсатиш ва уларни клиникаларга тақсимлаш маркази ташкил этилди. Тақсимлаш маркази 500 ўринга мўлжалланган бўлиб, мазкур марказ ўз фаолиятини бошланган.

Бундан ташқари, Тошкент шаҳридаги гимнастика саройида, «Ёшлик» спорт мажмуасида ва Сергели туманидаги болалар ва ўсмирлар спорт мактаби ҳудудида ҳам тақсимлаш марказлари ташкил қилинди.