Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Ўзбекистонда 2020 йил 25 июль соат 23:30 ҳолатига кўра, яна 197 кишида коронавирус аниқланди ва инфекция қайд этилганлар сони 19 952 нафарга етди. Бу ҳақда ССВ хабар бермоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг

  • 169 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида;
  • 20 нафари Наманган вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида;
  • 8 нафари Тошкент вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Кун давомида Тошкент шаҳридаги тиббиёт муассасаларида 124 нафар, Тошкент вилоятида 146 нафар, Сирдарё вилоятида 40 нафар, Жиззах вилоятида 21 нафар, Самарқанд вилоятида 16 нафар ҳамда Бухоро вилоятида 12 нафар, жами 359 нафар бемор тузалди.

Бир кунда 359 нафар бемор тузалиши — янги рекорд ҳисобланади.

Шу тариқа Ўзбекистонда коронавирусдан соғайганлар сони 10 831 нафарга етди ва касалликдан даволаниш кўрсаткичи 54 фоизни ташкил этмоқда.

«Ҳозирда мамлакатимизда 9 010 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда», — дейилади ССВ хабарида.

Айни пайтгача ССВ ҳисоби бўйича 111, «Дарё» ҳисоби бўйича 117 нафар бемор коронавирус асоратларидан вафот этган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар