Қорақалпоғистоннинг Қонликўл тумани ҳокими бўлган Даулет Аяпбергенович Толибаев 24 июль куни коронавирусдан вафот этгани хабар қилинганди. 25 июль куни эса Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳоким ўлимини тасдиқлади.
Туман ҳокимлиги Қорақалпоғистоннинг Қонликўл тумани ҳокими вазифасини бажариш Шарап Серсенбаевич Оспановга юклангани ҳақида хабар берди.
Қайд этилишича янги ҳоким бунга қадар Қонликўл тумани ҳокимининг ўринбосари – Инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келган.
Изоҳ (0)