• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12497.75
    • RUB156.79
    • EUR14658.61
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Бухоро ҳокимлиги кислород концентраторлари Мedtexno trade хусусий корхонасидан харид қилинганини маълум қилди

    Бухоро вилоятида коронавирус инфекциясига чалинган беморларни даволаш учун ҳар бирининг нархи 12 миллион сўм бўлган 50 дона кислород концентраторлари харид қилингани ҳақидаги хабар ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамага сабаб бўлди.

    Чап томонда Бухорода 12 миллион сўм (1176 доллар)дан сотиб олинган кислород концентратори. Ўнг томонда AliExpress’да 220—320 доллардан сотилаётган кислород концентратори.

    Чап томонда Бухорода 12 миллион сўм (1176 доллар)дан сотиб олинган кислород концентратори. Ўнг томонда AliExpress’да 220—320 доллардан сотилаётган кислород концентратори.
    Коллаж: «Дарё»

    Мавзу кенг муҳокамаларга сабаб бўлишига қарамай, ҳокимлик кислород концентраторларининг нархи ва уларнинг айнан қайси таъминотчидан харид қилинганини тўлиқ очиқламади. «Дарё» мухбири мазкур савол билан яна масъулларни безовта қилди.

    Бухоро ҳокими ўринбосари Мирали Ҳамроевга кўра, шу кунга қадар вилоятдаги мавжуд шифохоналардан фақатгина Республика шошилинч тез ёрдам илмий маркази вилоят филиалидагина кислород станцияси мавжуд бўлган. Беморлар сони ортиб, уларнинг аҳволи оғирлашиши кислород концентраторларини харид қилиш ҳақида тезкор қарор қабул қилинишига сабаб бўлган.

    «Вилоятда коронавирусга чалинганлар сони ошиб, мураккаб вазият юзага келди. Бир ҳафта-ўн кун олдин вилоят касалхоналарида беморларни оғир аҳволдан олиб чиқишга мослаштирилган замонавий тиббиёт воситалари тугул, ҳатто касалларни шифохоналарга қабул қилиш учун етарлича шароитлар ҳам йўқ эди. Фурсат кутиб турмайди. Бундай вазиятда ҳар бир кун эмас, ҳар бир соат, ҳар бир дақиқа ғанимат. Шу боис донаси 12 миллион сўм бўлган мобил кислород аппаратларини харид қилдик», — деди Мирали Ҳамроев.

    Мирали Ҳамроев

    Мирали Ҳамроев
    Фото: «Дарё»

    Вилоят молия бошқармаси бошлиғи Бахтиёр Одиловнинг «Дарё»га маълум қилишича, тиббий жиҳозлар маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан харид қилинмаган, лекин маблағлар мақсадсиз ҳам сарфланмаган.

    «Бухорога тиббий мосламалар Мedtexno trade хусусий корхонаси томонидан етказиб берилган. Бухоро харид қилган кислород концентраторлари нархи республикамиздаги электрон савдо дўконлари, шу жумладан, Olx.uz сайти ва бошқа сайтлар орқали июль ойи давомида 14,0-20,1 миллион сўмгача таклиф этилганди. Айрим таъминотчилар томонидан эса 1300-1900 доллар миқдорида таклиф этилди. Айтиш жоизки, бу тиббий воситалар нархида ҳам тафовутлар мавжуд. Alibaba электрон савдо сайтидаги товарлар нархлари ва шартлари чет эл логистика компаниялари, ишлаб чиқарувчи ва савдо корхоналари томонидан белгиланади. Dynmed компаниясининг кислород концентраторлари Alibaba’да 320 доллардан, агар 100 тадан ортиқ олинса, 220 доллардан сотилаётгани важи ортида маҳсулотни етказиб беришда транспорт хизмати харажатлари, ҳужжатларни расмийлаштириш ва божхона харажатлари инобатга олинмаган», — деди Бахтиёр Одилов.

    Унинг мутахассислар кузатувига таяниб, «Дарё»га билдиришича, D02-8-АМ русумли концентраторлари беморни бир дақиқада 8 литргача намланган кислород билан таъминласа, интернет сайтларида эълон қилинган аппаратлар шу вақтда 5 литргача намланган кислород билан таъминлаш қувватига эга. Бундан ташқари, харид қилинган аппаратлар оғир аҳволдаги беморларга кислород билан таъминлаш учун мўлжалланган бўлса, интернет сайтларида эълон қилинган аппарат ўрта аҳволдаги, яъни нафас олиши ўрта оғирликдаги беморларга кислород етказиб бериш учун мўлжалланган.

    «Мазкур ҳолатга оммавий ахборот воситалари ходимлари, журналист ва блогерларнинг бефарқ эмаслиги бизни қувонтирди. Бухоро ҳокимлиги томонидан вилоятдаги эпидемиологик барқарорликни таъминлаш, фуқароларга даволаниш учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида кўплаб ишлар амалга оширилган. Бу ишлар ортида хизмат вазифасини суиистеъмол қилиш, бировнинг оғир аҳволидан фойдаланиб, шахсий манфаат кўриш, бугунги давлат сиёсатига қарши бориш ҳолати йўқ», — деди Мирали Ҳамроев.

    Мазкур ҳолатга масъул ташкилотлар ҳуқуқий баҳо беради, албатта. «Дарё» эса воқеалар ривожини кузатишда давом этади.

    Мавзуга доир: 

    • Бухоро ҳокимлиги блогер айтаётган нархда кислород концентратори бор бўлса, харид қилишга тайёрлигини билдирди
    • Бухоро вилоятида донаси 12 млн сўмдан жами 50 та кислород концентратори харид қилинган. Аппаратнинг асл нархи қанча?
    • Ўзбекистон товар-хом ашё биржаси кислород концентраторининг нархлари борасидаги гап-сўзларга аниқлик киритди

    25.07.2020, 09:09   Изоҳ (0)   40269
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Икки заправка орасида клиника қуришга рухсат берган Қарши шаҳар ҳокими судда тадбиркорга ютқазди

    25.07.2020, 08:08

    Андижон вилояти давлат солиқ бошқармасига янги раҳбар тайинланди. Собиқ бошлиқ вилоят ҳокимидан «масъулиятсиз раҳбар» нишонини олганди

    25.07.2020, 07:47

    Шавкат Мирзиёевнинг 63 ёшга тўлиши муносабати билан унинг фаолият хроникаси чоп этилди

    25.07.2020, 07:07

    Қашқадарёда коронавирусга қарши курашган 101 нафар тиббиёт ходимига 1 млрд 660 млн сўм тўлаб берилди

    25.07.2020, 06:48

    Ўзбекистонда «Плаквенил»ни даволаш протоколлардан чиқариб ташлаш ҳақида гапирган «Тез ёрдам» кўрсатуви экспертига таҳдид қилингани айтилди (видео)

    25.07.2020, 06:27

    Бухорода истеъмолга яроқсиз ёғ маҳсулотлари ишлаб чиқараётган цех фош этилди

    25.07.2020, 06:06
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 

     

    Тавсия этамиз

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда маиший чиқиндиларнинг бор-йўғи 5 фоизи қайта ишланиши маълум қилинди

    Ўзбекистон | 14 август, 20:30

    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси

    Реклама | 14 август, 19:30

    Бельгия қуролланиш ва маълумотларни қайта ишлаш марказлари қуришга 7,3 млрд евро сарфлайди 

    Дунё | 14 август, 20:30

    Интерпол қидирувида бўлган ўзбекистонликлар АҚШ ва Туркиядан топилди

    Ўзбекистон | 14 август, 20:20

    Euronews Чуст пичоқлари ҳақидаги лавҳани тасвирга олди

    Ўзбекистон | 14 август, 20:10

    Тошкентда йўл таъмирчиларига хавфсиз шароит яратилмагани бўйича текширув бошланди

    Ўзбекистон | 14 август, 20:01

    Нега Керем Бюрсин ва Ҳанде Эрчел энди ҳеч қачон бирга суратга тушмайди ва бунга ким айбдор?

    Кино | 14 август, 19:55

    Европанинг бешта мамлакати ўрмон ёнғинларига қарши курашда Европа Иттифоқидан ёрдам сўради

    Дунё | 14 август, 19:45

    Россияда шифокорлар бошига 12 сантиметрли мих кирган беморни ҳаётини сақлаб қолишди

    Дунё | 14 август, 19:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.