ДХХ Ғиждувон туман бўлими ва туман ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда яширин тарзда ишлаб чиқариш билан шуғулланган шахс фаолиятига чек қўйилди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Лайло Ҳайитова хабар берди.
Ғиждувон туманидаги «Вазиршоҳ» маҳалласида яшовчи 34 ёшли фуқаро Н.Ж. даромад орттириш мақсадида ноқонуний фаолият билан шуғулланган. У ўз хонадонига Хитойда ишлаб чиқарилган мойжувоз ускунасини ўрнатиб, истеъмол учун яроқсиз пахта ёғи ишлаб чиқарган.
Туман ДХХ ва ички ишлар бўлими ходимлари ҳамкорлигидаги тезкор рейд чоғида фуқаро Н.Ж. ўз уйида айни иш устида ушланган. 200 литр пахта ёғидан ташқари, 200 килограмм кунжара ва 110 килограмм чигит маҳсулотлари ашёвий далил сифатида ҳужжатлаштириб олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан Жиноят кодексининг 186-моддаси, 1-қисми (Хўжалик фаолияти соҳасидаги жиноятлар) билан иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)