Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Профессионал бокснинг ўрта вазн тоифасида WBA камари соҳиби Сауль «Канело» Альварес ушбу вазннинг IBF ҳамда IBO камарлари соҳиби Геннадий Головкинга қарши учинчи жангини ўтказади.

Фото: Pinterest

Фото: Pinterest

Улар ўртасидаги реванш жанги 2021 йил май ойида ташкиллаштирилади. Реванш жанги ташкилотчиларга чипталар сотувидан 27 миллион доллар келтириши кутилмоқда. Шу боисдан боксчиларнинг промоутерлари жангни мухлисларсиз ўтказиш ғоясидан воз кечган. Агар мухлисларсиз ўтказишилига томонлар рози бўлганда, жанг кейинги йилга қолмаслиги мумкин эди.

Сауль ушбу жанг учун 45 миллион доллар гонорарга эга бўлади. Головкин эса 30 миллион доллар олади. Бу улар учун фаолиятидаги битта жанг учун рекорд даражадаги гонорар ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, Сауль Альварес ва Геннадий Головкин ўртасидаги биринчи жанг 2017 йил 16 сентябрида ташкил этилган, унда томонлар дурангга рози бўлган. Иккинчи жанг эса 2018 йил 15 сентябрда бўлиб ўтган. Унда Сауль Альвареснинг қўли баланд келган.

Сауль Альварес ва Геннадий Головкин ўртасидаги иккала жангни ҳам томоша қилинг (видео)

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар