Профессионал бокснинг супер ярим ўрта (-69,85 кг) вазн тоифасида ҳаракат қилаётган Исроил Мадримов (5-0, 5 КО) ўзининг навбатдаги жангини 15 август куни ўтказадиган бўлди.
Мадримов ушбу жангда америкалик 37 ёшли Эрик Уокерга (20-2, 9 КО) қарши рингга кўтарилади. Жанг 12 раундга мўлжалланган. Мадримов ва Уокер ушбу тўқнашув орқали вақтинчалик WBA камари соҳибини аниқлаб беради.
Маълумот учун, Исроил Мадримов ўзининг сўнгги жангини 2020 йил 1 март куни ўтказган. Унда Исроил венесуэлалик Чарли Наваррога (29-10, 22 КО) қарши рингга чиқиб, рақибини 6-раунддаёқ нокаутга учратганди.
Эрик Уокер эса 2019 йил 7 декабрь санасида Дамиан Эзекел Бонеллига қарши жанг олиб бориб, рақибидан очколар эвазига устун келган. У сўнгги бори 2018 йил 22 майида Брендон Адамсга мағлуб бўлган.
Эслатиб ўтамиз, 15 август куни бўладиган жанг оқшомида ўзбекистонлик бошқа бир боксчи Шаҳрам Ғиёсов ҳам жанг қилади.
Исроил Мадримов ва Шаҳрам Ғиёсов иштирокидаги барча жангларни томоша қилинг (видео)
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)