«Ливерпуль» клуби Англия Премьер Лигаси 37-турида «Челси»ни мағлубиятга учратди (5:3).
Учрашувнинг 55-дақиқасида Трент Александер-Арнольднинг узатмасидан кейин Роберто Фирмино «қизиллар»нинг ўйиндаги 4-голига муаллифлик қилди.
Бу 21 ёшли футболчи учун АПЛ жорий мавсумидаги 13-голли узатма бўлди. Шу тариқа Александер-Арнольд Премьер Лига бир мавсуми давомида энг кўп самарали узатма амалга оширган ҳимоячига айланди.
2018/19 йилги мавсумда ўрнатилган аввалги рекорд (12 та ассист) ҳам Трентга тегишли эди.
Англия терма жамоаси ҳимоячиси жорий мавсум миллий чемпионатда 37 ўйин ўтказди ва тўртта гол уришга эришди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)