• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12524.89
    • RUB156.54
    • EUR14456.23
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ҳафталик дайжест: COVID’дан расмий ва норасмий ўлимлар, «қоракўз инвестор» ким, самарқандлик «пайғамбар», Шум боланинг қайтиши

    Тарихий киноларда душман қалъага ҳужум қилганини кўрганмисиз? Қалъа ҳимоячилари узоқ вақт жон олиб жон бериб тўрт тарафдан суқилган ёвуз душманга қаршилик кўрсатади. Бироқ кучлар тенг эмас, захиралар тамом бўлган, душман эса ҳимояси бўш ерлардан қалъага сизиб кириб, қирғинни бошлаган... Коронавирус билан курашимиз ҳам шу босқичга келиб қолди.

    Бугун Ўзбекистонда кунига беш юздан ортиқ вирус юқтирилиши ҳеч кимни ажаблантирмайди. Аҳоли орасида расман аниқланган коронавирус юқтириш ҳолатлари юзлаб нафарни ташкил этмоқда. Норасмийлари бундан ҳам кўплигига шубҳа қолмади. 90 йиллар гуруҳи «ал-Вакил»нинг «Бўм-бўш кўчалар» қўшиғи бугунги кўчаларга бағишлаб айтилгандек, игна ташласа тушмайдиган йўллар бугун кимсасиз.

    Вирус юқтирганлар сони пойтахтда 4 092 кишини ва Тошкент вилоятида 1 498 кишини ташкил этмоқда. Бу бутун мамлакат бўйича касалларнинг 40 фоизи деганидир. Тошкент шаҳрида коронавирусдан ўлим сони ҳам кескин кўпайиб, 45 тага етган. 15 июль куни Шавкат Мирзиёев коронавирусга қарши кураш самарали ташкил қилмагани учун Жаҳонгир Ортиқхўжаев ва Алишер Шодмоновга ҳайфсан берди.

    Жаҳонгир Ортиқхўжаев ва Алишер Шодмонов.

    Жаҳонгир Ортиқхўжаев ва Алишер Шодмонов.
    Фото: «Дарё»

    Ўзбекистон бош прокурори Ниғматилла Йўлдошев 15 июль куни президент видеоселекторидан сўнг «Энди ‘тез ёрдам’ 15 дақиқа ичида етиб боради, коронавирусга тест натижалари бир кунда чиқади», деб айтди. Бироқ орадан тўрт кун ўтдики, ваъда амалга ошгани йўқ. Бунинг сабабини режиссёр Сарвар Каримов воқеасидан билиб оламиз.

    Сарвар Каримов Twitter’даги саҳифасида ўзи ва оила аъзолари COVID-19 га чалингани, отаси коронавирус инфекциясидан вафот этганини маълум қилганди. «Бугун дадам қазо қилдилар. Коронавирусдан. Лекин ташхис қўйилмади... Расмий статистикага ишонманг, ўзингиз ва яқинларингизни асранг! Давлатга ишонманг. Расмийларнинг барча гапи ёлғон. Ишонч рақамларига телефон қилиб тушиб бўлмайди, тушсангиз ҳам бошқа номерни бериб юборади... Аллоҳ шифо берсин ҳаммамизга», деб ёзган у. Шундан сўнг у бутун оиласи билан шифохонага ётқизилди. Сарвар Каримов шифокорларнинг ҳолатини кўриб, уларни асрашга чақирди: «...Ҳозир Нуроний санаторийсида даволаняпмиз. Врачлар жуда кам, бутун шифохонага атиги 3–4 киши. Қўлдан келганча ёрдам беришяпти, аммо уларга ҳам қийин. Чарчаб, адойи тамом бўлган ҳаммаси. Шифокорларни асранг, каттаконлар».

    Хусусий клиникаларга коронавирусни аниқлаш учун ПЗР-тестлар ўтказиш ва коронавирусга чалинган беморларни даволаш ҳуқуқи тақдим этилди. Коронавирус беморларини даволашда зарур бўлган кислород концентраторлари божхона тўловларидан озод этиладиган бўлди. Блогер ва давлат бошқаруви бўйича мутахассис Азиза Умарова кислород концентраторларини ялпи олиб келиб, эркин сотишни таклиф қилган эди. Нархи 350–1 000 доллар турувчи бу аппаратларни келтириш учун тадбиркорлар буюртмалар қабул қилишни бошлаб юборди.

    Бу ҳафтада COVID-19 инфекциясини Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов ва Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси Муса Ерниязовлар ҳам юқтириб олди.

    Дорихоналарда арбидол, эргоферон каби дорилар талаш бўлиб, нархи ўнлаб бараварга қимматлашиб кетди. Одамлар оддий спирт, ерқалампир (хрен) ва бошқа табиий воситалардан дардига шифо изламоқда.

    Ҳозирги вақтда пойтахтдаги «Ўзэкспомарказ» майдонларида коронавирус беморларини жойлаштириш учун койка-ўринлар тайёрланмоқда.

    2020 йил 19 июль соат 18:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 16 607 нафарни ташкил этмоқда. 9 127 киши соғайган, 83 киши вафот этган.

    * * *

    «Қоракўз инвестор» ибораси тобора оммалашмоқда. Хўш, инвесторлар кўзининг ранги қай чоғли аҳамиятга эга? Келинг буни охирида ёзамиз. Пойтахтдаги Ғафур Ғулом  боғи 2019 йилда сингапурлик инвесторга 49 йилга текинга ва тендерсиз берилгани маълум бўлди. Бироқ жамоатчилик бу ҳақда орадан бир йил ўтиб (!)  хабардор бўлди. Энг қизиғи, 2019 йил 13 февралда 700 доллар бошланғич бадал билан очилган Сингапурда очилган BMP Smart Decision Private Limited ширкатининг ягона таъсисчиси — ўзбекистонлик  бўлиб чиқди: Ҳалимов Шерзод.

    Фото: Google Photos

    Сингапурликларда Ҳалимов Шерзод деган исм-шариф учрамаслигини ҳисобга олсак, ўзимизникилар ўша эски схемада хорижда сохта фирма очиб, кейин «хорижлик инвестор» ниқоби остида мамлакатдаги катта-катта, ўта қиммат ерларни, биноларни текинга, тендерсиз олаётганини бемалол хулоса қилиш мумкин. Ўзбекистонга ҳақиқий чет элликлар ҳам сармоя ётқизяптими, деган савол ҳамон долзарб.

    * * *

    Бу ҳафтадаги янги тайинловлар билан танишинг. Дарвоқе, янги агентлик ҳам ташкил этилди.

    «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати раиси, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Акмал Бурҳонов янги ташкил қилинган Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори этиб тайинланди.

    Сенатор Робихон Маҳмудова Олий суд раисининг биринчи ўринбосари — жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимини 10 йил муддатга эгаллади.

    Ҳозирги пайтда ҳамманинг диққати Соғлиқни сақлаш вазирлигига қаратилган. Шунинг учун бор ресурслар ССВни мустаҳкамлашга қаратилмоқда. Президент қарорига асосан Абдуҳаким Ҳожибоев Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди. Аввалроқ ССВ ўринбосарлари лавозимига Элмира Боситхонова, Улуғбек Собиров, Шоҳрух Шораҳметов ҳамда Абдулла Азизов тайинланганди.

    Амрилло Иноятов Ўзбекистон Президентининг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу лавозимда аввал Алишер Саъдуллаев ишлаб келганди.

    * * *

    Дронларга нисбатан муносабат юмшамоқда. Дронни нафақат тўй-тантаналарда операторнинг қўлига, балки журналистларга ҳам бериш назарда тутилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги янги таҳрирдаги «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги қонун лойиҳасини жамоатчилик муҳокамасига қўйди. Унда, жумладан, оммавий ахборот воситалари фото- ва видеоматериалларни тайёрлаш мақсадида қонунчиликда белгиланган тартибда рухсатнома олиш орқали тегишли давлат органи томонидан белгилаб берилган ҳудудларда, қирқ метргача бўлган баландликда, вазни уч килограммдан зиёд бўлмаган учувчисиз учадиган аппаратлардан фойдаланиши мумкинлиги назарда тутилган.

    * * *

    Жуманазар акадан кейин анча зерикиб қолган тармоқ фойдаланувчиларига янги эрмак топилди. Ижтимоий тармоқларда Самарқандда ўзини пайғамбар деб чиққан шахснинг видеоси тарқалди. Видеодаги соқолли амакининг даъво қилишича, у коронавирус балосини даф қила олади. Бунинг учун у Хитойга бориши, шунингдек, Президент Шавкат Мирзиёев билан ҳам кўришиши кераклигини айтади.

    «Пайғамбар».

    «Пайғамбар».
    Фото: Самарқанд вилояти ИИБ

    Шундан кейин суриштирув ишлари бошланиб, бу инсон «афғон»чи экани, хизмат вақтида бош мия контузиясидан даволангани маълум бўлди. Ҳозир бу кишининг психологик ҳолатини аниқлаш мақсадида Самарқанд вилоят руҳий касалликлар диспансери мутахассиси кўригидан ўтказиш чоралари кўрилмоқда. Дин ишлари бўйича қўмита ҳам бу воқеага эътибор қаратиб, одамларни чалғимасликка чорлади.

    * * *

    Бу ҳафтада ўзбек маданиятининг таниқли намояндаларидан айрилдик. 11 июль куни Ўзбекистон халқ ҳофизи Маҳмуджон Тожибоев 63 ёшида вафот этди. Шум бола ролини ижро этиб ўзбек томошабинлари қалбига муҳрланган Абдурайим Абдуваҳобов 57 ёшида онкологик касаллик туфайли оламдан ўтди. 18 июль куни Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Анвар Кенжаев дунёдан ўтди. Бугун, якшанба куни Ўзбекистон халқ шоири, ёзувчи Шукрулло (Юсупов) бир кам юз ёшида қазо қилди.

    «Шум бола» граффитиси.

    «Шум бола» граффитиси.
    Фото: «Халқ сўзи»

    Соғлиқни сақлаш тизимини шифокорларнинг фидойилиги тутиб турибди. Ҳозир шифокорга юклама ўн бараварга ортиб кетди. Уларни маломат қилмайлик, тушликни 16-17 да, кечликни 24 да еяётган фидойиларни асрайлик. Шу жумладан ўзимизни ҳам асрайлик. Ниқоб тақинг. Уйда қолинг. Бу синовларнинг охири бор.

    19.07.2020, 19:51   Изоҳ (0)   132472
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қора седана коронавирусни буткул даволай оладими? Мутахассис жавоби

    19.07.2020, 19:21

    Тошкент шаҳрида 113 та янги касалланиш ҳолати аниқланди. Ўзбекистонда касалланганларнинг умумий сони 16 600 нафардан ошди

    19.07.2020, 18:20

    Тошкентда коронавирусга чалинган 47 ёшли аёл вафот этди

    19.07.2020, 18:12

    Қашқадарё СЭОМ мутасаддилари деярли 918 млн сўм бюджет маблағларини талон-торож қилгани маълум бўлди

    19.07.2020, 17:49

    «Одамлар коронавирус юқиб қолса ҳам ваҳима қилмасин. Оддий шамоллашдек ўтиб кетади» — Тошкентдаги тез тиббий ёрдам хизмати шифокори

    19.07.2020, 16:55

    «Тез ёрдам ‘резиновий’ эмас, у ҳар бир чақирувга улгуролмайди» — Тошкентдаги тез тиббий ёрдам шифокори

    19.07.2020, 16:36
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Лос-Анжелесда номаълум эркак одамларга қарата ўқ узди

    Дунё | 5 август, 23:55

    Самарқанд вилоятининг учта туманига янги ҳокимлар тайинланди

    Ўзбекистон | 5 август, 23:48

    Нетаньяху Трамп ва Путин ўртасидаги кескинликни юмшатиш учун воситачилик қилмоқда — ОАВ 

    Дунё | 5 август, 23:45

    Тошкентда 21 кунда фуқаролардан 1715 та тиғли қурол мусодара қилинди

    Ўзбекистон | 5 август, 23:35

    Норвегияда 75 минг йиллик ҳайвон қолдиқлари топилди

    Дунё | 5 август, 23:25

    Дональд Трамп психикасида когнитив муаммолар бор — The Guardian

    Дунё | 5 август, 23:15

     Кўкдала туманида яна заправка портлади

    Ўзбекистон | 5 август, 23:12

    Қирғизистон иқтисодий ўсиш бўйича Марказий Осиёда етакчига айланди

    Иқтисодиёт | 5 август, 23:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.