• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Самарқанд вилоятида коронавирус билан касалланиш ҳолатлари ССВ берган маълумотлардан кўпроқлиги маълум бўлди

    Самарқанд вилоятида 10 июль куни коронавирусга чалиниш бўйича 37 та ҳолат аниқланди. Шундан 27 таси Самарқанд шаҳрида қайд этилган. Бу ҳақда вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов 10 июль, шанба куни самарқандликларга иккинчи маротаба йўллаган мурожаатида маълум қилди, дея хабар берди «Дарё» мухбири.

    «Вазият ёмон томонга қараб кетяпти. Вилоятда 10 июль куни 37 та ҳолат аниқланди. Касалланганларнинг жами сони 573 нафарни ташкил этмоқда. Улардан 475 нафари соғайган. Даволанаётган беморлардан 3 нафарининг аҳволи ўта оғир, 18 нафар бемор оғир аҳволда қолмоқда. 2775 нафар фуқаро карантинда», — деган вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов.

    Самарқандда бир кун ичида 30 дан ортиқ кишида касаллик аниқланиши илгари ҳеч қачон кузатилмаган. Аммо Соғлиқни сақлаш вазирлиги 10 июль куни Самарқандда 37 эмас, 15 кишида коронавирус аниқлангани ҳақида хабар берганди.

    Фото: Telegram / @ssvmatbuotkotibi

    Фото: Telegram / @ssvmatbuotkotibi

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотлари бўйича, 10 июль соат 23:30 ҳолатига кўра, Самарқандда 536 кишида касаллик аниқланган, 464 киши коронавирусдан соғайган. Эркинжон Турдимовдаги маълумотлар бўйича вилоятда касалланганлар 37 кишига, соғайганлар эса 11 кишига кўпроқдир.

    Вилоят раҳбари Самарқанд шаҳрида бир кунда 27 та ҳолат аниқланганига эътибор қаратаркан, шаҳарда вазият жиддий эканини алоҳида таъкидлади. Шунингдек, Пастдарғом туманида уч нафар, яна қатор туманларда бир нафардан бемор аниқланганини айтиб, барчани вазиятга жиддий қарашга чақирди.

    «Республика бўйича эълон қилинган карантинга жиддий қарашингизни сўрайман. Чунки кўрсаткичлар яхши томонга кетмаяпти. Ижтимоий тармоқларда гувоҳ бўляпмиз, одамлар ‘бу йўқ нарса, ўйлаб топилган’, деб карантин қоидаларини қўпол равишда бузишяпти. Мен бекорга уч нафар фуқаронинг ўта оғир аҳволдалигини, 18 киши оғир ҳолатдалигини айтмаяпман, — деди вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов. — Бор нарса эканки, шундай кўрсаткичлар кузатиляпти. Ўзимизни, бир-биримизни асрамасак, ўлим ҳолатлари кўпайиши мумкин. Бунинг олдини олишимиз, фуқароларимизни асрашимиз керак. Асосий мақсад шу. Жойларда барча туман ҳокимлари, мутасадди ташкилотлар кам таъминланган оилаларга, ишини йўқотган, қийналган оилаларга озиқ-овқат кўринишида моддий ёрдам кўрсатиб боради».

    ССВ бутун республикада аҳволи оғир беморлар сони 43, аҳволи ўта оғир беморлар сони 10 нафарни ташкил этаётганини маълум қилган. Эркинжон Турдимовнинг сўзларидан шу нарса маълум бўляптики, Ўзбекистон бўйича аҳволи оғир беморларнинг 41 фоизи ва аҳволи ўта оғир беморларнинг 30 фоизи ҳозир Самарқандда даволанмоқда.

    Вилоят ҳокими, шунингдек, фуқаролардан ўзларида касаллик аломатини сезган заҳоти тиббий муассасаларга мурожаат қилишини сўраган.

    «Фуқароларимиз коронавирусга йўлиққандан кейин ўзларича даволаниб, пневмонияга айлангандан сўнг тиббий муассасаларга мурожаат қилмоқда. Иситма пайдо бўлдими, дарҳол тиббий муассасага мурожаат этишингизни сўрайман. Тиббиёт ходимлари, мутахассислар керакли чораларни кўришади. Ўзимни даволайман, тез ўтиб кетади, бу ўткинчи нарса, иккита таблетка ичсам, яхши бўламан, деган нарсадан йироқ бўлинг, дарҳол тиббиёт муассасасига хабар беринг. Агар бирлашсак, коронавирусни енгамиз», — деган Эркинжон Турдимов.

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда 11 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, коронавирусга чалинганлар бўйича янгиланган маълумотларни тақдим этди. Бир кечада коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 179 кишига кўпайиб, касалланганларнинг умумий сони 12 206 нафарга етди. Янги маълумотларда Самарқандда коронавирус юқтириб олиш билан боғлиқ янги ҳолатлар ҳақида хабар берилмаган. Шунингдек, коронавирусдан тузалган ҳамда аҳволи оғир ва ўта оғир беморлар сонида ҳам ўзгариш бўлмаган.

    Эслатиб ўтамиз, Навоийда юз берган илк ўлим ҳолати ҳақида ҳам биринчи бўлиб вилоят ҳокими Қобул Турсунов 7 июль куни маълум қилганди. Кейинроқ Навоий вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати беморнинг ёши, жинси ва унга қўйилган ташхис ҳақида маълумот берганди. Ушбу хабарларни кун охирида ССВ тасдиқлаганди.

    Мавзуга доир: «Вилоятда коронавирусдан вафот этганлар 3 нафарга етди». Эркинжон Турдимов Самарқандда вазият ёмонлигини маълум қилди

    11.07.2020, 11:32   Изоҳ (0)   57735
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкент ва Қорақалпоғистонда аҳоли орасида коронавирус аниқланди. Ўзбекистонда касалланганларнинг умумий сони 12 206 нафарга етди

    11.07.2020, 10:10

    Андижонда туғилган кун тортидан 8 киши заҳарланди

    11.07.2020, 10:04

    Тошкентда 50 ёшли аёл коронавирусдан вафот этди. Ўзбекистонда ўлим ҳолатлари сони 55 тани ташкил қилмоқда

    11.07.2020, 09:49

    Ҳабибулла Оқилов: Почта жўнатмалари орқали коронавирус юқтириш хавфи йўқ

    11.07.2020, 09:06

    Самарқандда 1300 доллар эвазига суддаги «танишлари» орқали никоҳни бекор қилиб беришни ваъда қилган шахс ушланди

    11.07.2020, 08:37

    Фарғонада 500 доллар эвазига сохта диплом тайёрлаб берган мактаб ўқитувчилари қўлга тушди

    11.07.2020, 07:52
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Германия Украинага ёрдам бериш учун Patriot ракеталари ишлаб чиқаришни йўлга қўйди

    Дунё | 13 июл, 15:20

    АҚШ Япония ва Австралиядан Хитой—Тайван ўртасидаги эҳтимолий урушда тутадиган позициясини очиқлашни талаб қилмоқда — FТ

    Дунё | 13 июл, 14:50

    Тошкентда муддатли тўлов асосида автомашина сотувчи МЧЖ қасддан банкрот қилинди 

    Ўзбекистон | 13 июл, 14:25

    Эрон президенти Исроил ҳаво кучлари зарбасида жароҳат олган — ОАВ

    Дунё | 13 июл, 14:00

    Евроиттифоқнинг Россияга нисбатан санкцияларини блоклаб турган Словакия қароридан қайтиши мумкин 

    Дунё | 13 июл, 13:34

    Россия ва Беларусь “анъанавий қадриятларга асосланган” сунъий интеллект яратмоқчи

    Дунё | 13 июл, 12:48

    АҚШ давлат департаменти ислоҳот важи билан 1 350 дан ортиқ ходимини ишдан бўшатади — CNN 

    Дунё | 13 июл, 11:25

    “Мутлақо кечирилмас ва кескин қораловга лойиқ” — Қўнғиротбой Шарипов ОТМга киришдаги коррупция ҳақида

    Ўзбекистон | 13 июл, 10:54

    Россия мамлакатнинг учинчи энг йирик олтин ишлаб чиқарувчисини миллийлаштирди

    Дунё | 13 июл, 10:38
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.