Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ҳиндистонда коронавирус падемияси муносабати билан жорий қилинган карантин вақтида болалар ўртасидаги никоҳлар сони кўпайди. ОАВ ва ижтимоий соҳа ходимлари бундай ҳодисанинг асосий сабаблари сифатида чеклов чораларининг иқтисодий оқибатларини кўрсатмоқда. Бу ҳақда TJournal хабар берди.

Фото: ЮНИСЕФ

Фото: ЮНИСЕФ

Ҳиндистонда болалар ўртасидаги никоҳ расман тақиқланган бўлса-да, мамлакатда ҳали ҳам бу ҳолат сақлаб қолинган. Болалар ўртасидаги никоҳнинг кўпайгани бир нечта штатда қайд этилган.

Махарашта штатининг аёллар ва болалар ишлари бўйича департаменти маълум қилишича, штатда март ойидан июнь ойигача болалар ўртасидаги 80 та никоҳнинг олди олинган. Теланган штатида шу вақт оралиғида департмент 218 та шундай ҳолатга тўсқинлик қилган.

Тамилнад штатининг Тируваннамалай округида июнь ойида болалар никоҳлари сони 40 тага етган, ўтган икки йил ичида эса 27 та шундай никоҳ аниқланганди.

Шунингдек, Одиша штатида 183 та, Ғарбий Бенгалияда 138 та, Жаркханд штатида 56 та шундай ҳолат қайд этилган. Бунда никоҳ асосан кичкина қизлар, ўсмир қизлар ҳамда йигитлар ва катта ёшли эркаклар ўртасида бўлади.

Тируваннамалайдаги ижтимоий таъминот ходимининг фикрича, мазкур ҳолатларнинг кўпайишига COVID-19 «жуда яхши ҳисса қўшган». Ходимнинг қайд этишича, карантин фонида оилалар тўйларни кам сонли меҳмонлар билан камхарж ўтказиши мумкин.

Қайд этилишича, болалар ўртасидаги никоҳнинг ортишига яна бир сабаб ишсизлик ҳисобланади. Одамлар пандемия вақтида ишсиз қолмоқда ва уларда молиявий ноаниқликлар юзага келмоқда.

Vice нашри қизини тўйнинг барча харажатларини тўлаган ва қалин талаб қилмаган куёвга беришга рози бўлган оилани мисол қилиб келтирган.

The Indian Express’нинг ёзишича, мактаблар ёпилганидан кейин ота-оналар ҳар доим ҳам боласини боқа олмайди. Ижтимоий таъминот хизмати ходимининг маълум қилишича, кўп ҳолларда оилалар яна бир одам учун тўлашга пули йўқлигини айтади. Кўплаб болалар мактабда бир маҳал бериладиган овқатга боғланиб қолган. Шунингдек, ота-оналар болалар, айниқса, қизлар хавфсизлиги масаласида ташвишланади. Ота-оналарнинг фикрича, қизлар мактабга бормаган вақтда тегажоғликлар олдида ожиз қолади.

Vice’нинг ёзишича, Ҳиндистонда болалар никоҳларининг ҳисоб-китоби миллий даражада олиб борилмайди. Маълумотлар нодавлат ташкилотлар ва маҳаллий ҳокимиятлар томонидан йиғилади, баъзи ҳолатларда эса бундай никоҳлар ошкор қилинмайди. Шу сабабли ҳақиқий ҳолат бошқача бўлиши мумкин. «Биз кўриб турганимиз фақат айсебргнинг учи», — дея маълум қилган ижтимоий таъминот ходими.

The Times of India нашрида қайд этилишича, Ҳиндистонда қизлар 18 ёшгача, йигитлар 21 ёшгача расман никоҳдан ўтиши мумкин эмас. Бироқ амалиётда бу тақиқ ҳар доим ҳам ишламайди, ҳуқуқ ҳимоячилари эса кўпинча бўлиб ўтган никоҳдан бехабар қолади.

Эслатиб ўтамиз, Ҳиндистон коронавирусга чалинганлар сони бўйича дунёда учинчи ўринда турибди.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
Туркияда турар жой биносидаги портлаш оқибатида 6 киши жароҳат олди
Маҳаллий
Тошкентда Lacetti Nexia-3 билан тўқнашиб, олти нафар пиёдани ҳам уриб юборди
Маданият
«Уммон» гуруҳининг икки ойдан кўпроқ комада бўлган хонандаси Зоҳид Рисқиев ўзига келди (видео)