«Дарё»ни Telegram’да ўқинг! Join!
19:31, 09.07.2020 65272

Бурак Ўзчивит ва Фаҳрие Эвжен Бодрумдаги уйида ҳордиқ чиқармоқда (фото)

Турк киносининг юлдузли жуфтлиги бўлган Бурак Ўзчивит ва Фаҳрие Эвжен дам олиш мақсадида Истанбулни тарк этиб, Бодрумдаги уйига жўнаб кетди. Жуфтлик ўғли Каранни ҳам ўзи билан бирга олиб кетган, деб ёзади «Кинотека».

Фото: «Кинотека»

Машҳурлар вақтини қандай ўтказаётгани папарацци нишонидан четга қолмаган. Бу Бурак Ўзчивитнинг рафиқаси ва ўғли билан бирга намоён бўлган илк кадр, дейилади хабарда.

Фото: «Кинотека»

Бодрумда жойлашган мазкур уй 2019 йилда Бурак ва Фаҳрие томонидан 90 минг долларга харид қилинган. Икки нафар ёрдамчи, боғбон, энага ва ҳайдовчи фаолият юритадиган ушбу уй ҳудудида хизматчилар учун алоҳида уйча бор.

Фото: «Кинотека»

Хабарда айтилишича, жуфтлик дам олиш учун Истанбулдан Porsche машинаси ва VIP микроавтобусида ташриф буюрган. Денгизга исталган вақтда чиқиш қулай бўлиши учун катер (кичик кема) харид қилган Бурак куннинг биринчи қисмида Эгей денгизида балиқ овлаш билан машғул бўлади.

Фото: «Кинотека»

Қўшимча қилинишича, актёр ҳордиқ чиқариш учун бажарадиган ишлар рўйхатини тузган ва онаси ҳамда рафиқасининг опаси келишига тайёргарлик кўриш учун супермаркетга кетган. Бу вақтда актриса фарзанди билан машғул бўлган. Ўзчивит келганидан кейин бахтли оила учовлашиб ҳовузда чўмилган.

Изоҳ қолдиришдан аввал, қоидалар билан танишиб олинг: http://dy.uz/sBU7c