«Милан» ҳужумчиси Златан Ибрагимович «Ювентус»га қарши ўйиндан (4:2) сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Мен ёш эмасман, бу сир эмас. Аммо ёш бу шунчаки рақам, холос. Ўзимни яхши ҳис қиляпман ва жамоага ёрдам бериш ҳаракатидаман.
Мен бу ерда президент, футболчи ва мураббийман! Бунинг ягона салбий томони шундаки, менга фақат футболчи сифатида маош тўлашади. Агар мавсум бошида «Милан»га келганимда, чемпионликни қўлга киритган бўлардик.
Кейинги мавсумда ҳам қоламанми? Кўрамиз. Футболдан завқланишимиз учун ҳали бир ой бор, аммо вазият ғалати ва биз уни назорат қила олмаймиз.
«Милан» менга ёқади. 38 ёшдаман, спорт формам аввалгидек эмас, лекин ақл билан ўйнашга ҳаракат қиляпман.
Агар майдонда бошқалардан ажралиб турмасам, бу менга ёқмайди. Бу ерга шунчаки тумор бўлиш учун эмас, жамоадошларим, клуб ва мухлисларга ёрдам бериш мақсадида келганман», — дейди Златан.
Эслатиб ўтамиз, Златан қишки трансферлар ойнаси вақтида Милан клубига қўшилган. 2019/20 йилги мавсумда унинг ҳисобида 11 та ўйин, 5 та гол ва 3 та голли узатма бор.
Изоҳ (0)