«Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду А Сериянинг 31-турида «Милан»га қарши ўйинда (2:4) ўз номига гол ёздириб қўйди.
Шу тариқа португалиялик футболчи 2007/08 йилги мавсумдан бери 10 марта миллий чемпионатлар доирасида битта мавсум давомида 25 ёки ундан кўпроқ гол уришга муваффақ бўлди.
Аввалроқ шундай натижани «Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси қайд этганди. Иккала футболчининг ушбу кўрсаткичи сўнгги 12 йил ичида кучли бешлик чемпионатларида ҳаракат қиладиган (ёки ўйнаган) барча ўйинчилар орасидаги энг яхши натижа ҳисобланади.
Роналду ушбу мавсумда А Сериянинг 27 учрашувида майдонга тушиб, 26 та гол ва 5 та голли узатмага муаллифлик қилган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)