• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12621.29
    • RUB158.44
    • EUR14596.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Саломатлик

    Оёқ ва қўллар музлаши нимадан дарак беради? Кардиолог огоҳлантиради

    Оёқларнинг тез-тез совуқ қотиши нафақат жисмонан ноқулайлик, балки юрак-қон томир тизимидаги муаммоларни кўрсатадиган муҳим белги ҳисобланади. Бу ҳақда кардиолог Ануш Аветисян маълум қилди.

    Foto: Freepik
    Фото: Freepik

    Мутахассиснинг сўзларига кўра, оёқ-қўлларнинг доимий музлаши асосан қон айланиш тизимининг бузилиши билан боғлиқ. Бундай ҳолатда қон тўқималарга етарлича етиб бормайди, натижада ҳаво ҳарорати илиқ бўлса ҳам, оёқлар музлайди.

    “Юрак билан боғлиқ касалликларга чалинган шахсларда оёқларнинг совиши одатда қон томирлар фаолиятининг бузилиши ва қон оқимининг сустлашуви билан кечади. Масалан, атеросклерозда (қон томирлари деворларида холестерин қуйқалари тўпланадиган хасталик) қон майда артерияларга етарлича етиб бормайди, бу эса оёқлар музлаши, увишиши ва ҳатто енгил жисмоний фаоллик (масалан, юриш) пайтида ҳам оғришига олиб келади”, дейди кардиолог.

    Оёқларнинг мунтазам совуқ қотиши сурункали юрак етишмовчилигининг белгиси бўлиши ҳам мумкин. Бундай ҳолатда юрак қон айланишини етарли даражада таъминлай олмайди, натижада оёқларда шиш пайдо бўлади.

    Foto: Freepik
    Фото: Freepik

    Қўл ва оёқларнинг музлашига Рено касаллиги ҳам сабаб бўлиши мумкин. Бу хасталик асаб тизими фаолиятини бузади, совуқ ёки стресс таъсирида майда қон томирлар спазмга учрайди. Бундай ҳолатларда тери оқариб ёки кўкариб кетади ва музлай бошлайди.

    Яна бир сабаб эндартериит (эндартеритис облитеранс) бўлиши мумкин. Бу қон томирларининг, айниқса, оёқлардаги майда ва ўрта артерияларнинг сурункали яллиғланиши билан кечадиган касаллик бўлиб, натижада қон томирлари аста-секин тораяди ва ҳатто тўлиқ ёпилиб қолади. Бу эса тўқималарнинг қон билан таъминланишини бузади ва оёқларда совуқлик, оғриқ, увишиш каби симптомларга олиб келади.

    Варикоз ҳам оёқларнинг совуқ қотиши билан намоён бўлиши мумкин. Бу ҳолат вена клапанларининг яхши ишламаслиги натижасида қоннинг тўпланиб қолиши ва теридаги бошқа ўзгаришлар билан кечади.

    Foto: Freepik
    Фото: Freepik

    Сурункали веноз етишмовчилиги (СВЙ) эса янада оғир ҳолат бўлиб, у оёқлардаги веноз қон айланишининг узоқ муддатли бузилиши ҳисобланади. Бунда шиш, оғриқ, тери ўзгаришлари ва ҳатто яралар пайдо бўлади. Бу ҳолат оёқлардаги вена клапанлари етарлича ишламаганда юзага келади.

    Шунингдек, оёқлар музлаши қандли диабет билан оғриган беморларда ҳам учрайди. Бунда диабетик нейропатия сабабли майда томирлар зарарланади ва уларнинг сезувчанлиги пасаяди. Оёқларнинг совиши увишиш ёки тери рангининг ўзгариши билан бирга кечса, бу жиддий огоҳлантириш белгиси ҳисобланади. Бундай пайтда дарҳол шифокорга мурожаат қилиш зарур. Саломатликни эътиборсиз қолдириш инфаркт ёки инсульт каби оғир оқибатларга олиб келиши мумкин.

    5 август, 13:33   Изоҳ (0)   443
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #саломатлик#музлаш#совуқ қотиш#қон-томирлар#касаллик

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Москвадаги рейдда 300 нафар мигрант ушланди (видео)

    Дунё | 5 август, 16:00

    “Реал” 2026 йилда “Ливерпуль” ҳимоячисини сотиб олади

    Спорт | 5 август, 15:45

    “Денгизга чиқиш йўлига эга бўлмаган давлатларга жаҳон иқтисодиётида тенг шароитларда иштирок этиш имкониятини таъминлаш керак” — Шавкат Мирзиёев

    Ўзбекистон | 5 август, 15:41

    Тошкентда бир киши бир кунда ўртача 230–270 литр ичимлик суви сарфлайди — “Ўзсувтаъминот” АЖ вакили

    Ўзбекистон | 5 август, 15:35

    Эронда жазирама: электрни тежаш учун давлат идоралари ёпилади

    Дунё | 5 август, 15:25

    Хитой блокадаси Тайваннинг электр таъминотини издан чиқариши мумкин. Аммо бу ҳаммаси эмас — таҳлил

    Дунё | 5 август, 15:10

    Женнифер Лопес ва унинг жамоаси Еревандаги ресторанда тушлик учун 37 минг доллар тўлади

    Шоу-бизнес | 5 август, 15:00

    Барча босқичлар тизимли назоратга олинади — Тошкент вилояти ҳокимлиги Sea Breeze лойиҳаси ҳақида

    Ўзбекистон | 5 август, 14:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.