Россия қуролли кучлари тунда Украинанинг Харьков вилоятидаги темирйўл вокзалига ҳужум қилди. Бу ҳақда мамлакат президенти Владимир Зеленский хабар берди.

Вилоятдаги 50 минг кишилик Лозовая шаҳри ҳужумга учраган. Оқибатда муҳим инфратузилма, кўп қаватли уйлар ва вокзалга зарар етган. Шаҳар қисман электр таъминотидан узилган. Ҳужум туфайли бир киши ҳалок бўлгани, 10 киши жароҳатлангани айтилмоқда. Улар орасида болалар ҳам бор.
Лозовая уруш бошланганидан бери энг йирик ҳужумни бошдан кечирди. Қутқарувчилар, шифокорлар, фавқулодда ёрдам ишламоқда. Руслар 25 дан ортиқ Shahed дронлари билан фуқаролик инфратузилмасига зарба берди, деган Украина президенти Владимир Зеленский.
Россия ҳарбийлари 5 августга ўтар кечаси Украинага 46 та дрон ва “Искандер-М” баллистик ракетаси билан зарба берди. Украина Қуролли кучларига кўра, маҳаллий вақт билан соат 8:00 гача 29 та дрон уриб туширилган.
Изоҳ (0)