Тошкентда коронавирус инфекциясига чалинган бемор ўткир нафас ва юрак-қон томир етишмовчилигидан вафот этди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар бермоқда.

Учтепа туманида яшовчи 43 ёшли А. исмли эркак бир неча кун давомида тана ҳароратининг кўтарилиши, томоғида оғриқ ва ҳолсизлик бўлишига қарамасдан шифокорларга ўз вақтида мурожаат қилмасдан, уй шароитида даволаниб юрган.

2 июль куни Республика ихтисослаштирилган Фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий тиббиёт марказида тиббий кўрикдан ўтган ва текширув натижасига кўра, пульмонолог тавсиясига асосан, Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам клиник шифохонасига юборилган.

Беморга икки томонлама пневмония, ўткир нафас етишмовчилигининг 2-даражаси, семизликнинг 3-даражаси ташхиси қўйилган. Унда коронавирус инфекцияси ҳам аниқланган.

Беморнинг даволаниши давомида кунлик аҳволи малакали шифокорлар томонидан доимий назоратга олинган.

Бироқ шифокорларнинг стандартлар асосида ўтказган тезкор реанимацион муолажаларига қарамасдан бемор ўткир нафас ва юрак-қон томир етишмовчилигидан вафот этди. ССВ хабарида беморнинг қайси куни оламдан ўтганига аниқлик киритилмаган.

43 ёшли эркак коронавирусдан вафот этган Ўзбекистондаги 36-бемор бўлди. Охирги беш нафар бемор Тошкентда ҳаётдан кўз юмди.

Бунгача Ўзбекистонда 35 киши коронавирус инфекцияси асоратлари оқибатида: