Ўзбекистонда 6 июль, душанба куни ҳарорат 32-35 даражани ташкил қилади, жанубда 38 даражагача исийди, деб хабар бермоқда Республика Гидрометеорология хизмати маркази.
Қайд этилишича, 7 июль куни Республика ҳудудига Туркманистондан ҳаво оқими киришни бошлайди. Об-ҳавонинг қуруқ ва иссиқ бўлиши кутилмоқда. Ҳарорат кўтарилади ва иқлимий меъёрларга етади.
Кечаси 17-22 даража, кундузи 34-39 даража, жанубда ва чўл зонасида 40 даражагача етади. Бундай ҳарорат иш ҳафтасининг охиригача сақланиб туради.
6—7 июлда республикада шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин.
Изоҳ (0)