• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда цемент «яшил йўлак» тизими орқали импорт қилиниши мумкин

    Ўзбекистон Монополияга қарши курашиш қўмитаси цементни импорт асосида республикага «яшил йўлак» тизими орқали олиб киришни таклиф қилди. Бу борадаги Президент қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

    Фото: «Trend.az»

    Фото: «Trend.az»

    Қарор лойиҳасида таъкидланишича, бу орқали тадбиркорларга қулайлик яратиш ҳамда ички бозорни сифатли цемент билан узлуксиз таъминлаш кўзда тутилган.

    «Яшил йўлак» тизими орқали кириб келадиган цементнинг божхона расмийлаштируви қуйидаги тартибларнинг бирини қўллаш орқали амалга оширилиши мумкин:

    • цемент тўпи божхона чегарасига келгунига қадар импорт қилувчи хўжалик юритувчи субъект томонидан ихтиёрийлик асосида унинг намуналари техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги меъёрий ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини баҳолаш учун сэртификатлаштириш органига тақдим этилади, бунда маҳсулотнинг эркин муомалага чиқарилиши тегишли мувофиқлик сертификати олингандан сўнг амалга оширилади;
    • охирги ўн икки ой давомида берилган мувофиқлик сертификати асосида (амал қилиш муддатидан қатъи назар) цемент божхона чегарасига олиб келингандан сўнг «Ягона дарча» божхона ахборот тизимида маҳсулотни техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги меъёрий ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини баҳолаш учун берилган аризанинг сертификатлаштириш органи томонидан қабул қилиниши ва синовлар ўтказиш учун шартнома тузилиши маҳсулотнинг эркин муомалага чиқарилишига асос бўлади, бунда лаборатория синовларининг натижаларига кўра синов баённомаси берилади;
    • сертификатлаштириш органи билан хўжалик юритувчи субъект ўртасида тузилган шартнома доирасида цементни техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлиги сертификатлаштириш органи томонидан даврий равишда лаборатория синовларидан ўтказилади.
    Шу билан бирга, лаборатория синови натижаларига кўра, цемент белгиланган талабларга номувофиқ деб топилган тақдирда, бу тўғрисида бир кун муддатда сертификатлаштириш органлари томонидан хўжалик юритувчи субъект ва тегишли давлат органлари хабардор қилинади.

    Бунда, белгиланган талабларга номувофиқ деб топилган цемент реализация қилинган тақдирда, хўжалик юритувчи субъект томонидан маҳсулот реализациясидан тушган тушум харидорларга қайтарилади ёхуд харидорларни аниқлаш имкони бўлмаган тақдирда республика бюджетига олиб қўйилиши режалаштирилган. Ушбу икки ҳолат бўйича «Ўзстандарт» агентлиги ҳузуридаги Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология соҳасидаги қонунчилик талабларига риоя қилинишини таъминлаш департаменти кўрсатма беради.

    «Белгиланган талабларга номувофиқ деб топилган цементни олиб кирган хўжалик юритувчи субъект олти ой муддат давомида ушбу маҳсулотни олиб киришда ‘яшил йўлак’ тизимидан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлмайди», — дейилади хабарда.

    Таъкидланишича, «Ўзстандарт» агентлиги ҳузуридаги Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология соҳасидаги қонунчилик талабларига риоя қилинишини таъминлаш департаменти берган кўрсатмани бажармаганлик учун хўжалик юритувчи субъектларнинг мансабдор шахслари ва якка тартибдаги тадбиркорлар амалдаги қонунчиликка мувофиқ жавобгар бўлади.

    Шунингдек, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги меъёрий ҳужжатлар талабларига номувофиқ деб топилган цементни реализация қилиш натижасида юридик ва жисмоний шахсларга етказилган моддий ва маънавий зарар, цементни импорт асосида олиб кирган хўжалик юритувчи субъектлардан суд тартибида ундирилиши кўзда тутилган.

    Қарор лойиҳасига кўра, талабларга жавоб бермайдиган цементни импорт қилгани учун тадбиркорлар қуйидаги миқдордаги жарималарга тортилиши режалаштирилмоқда:

    • техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги меъёрий ҳужжатлар талабларига жавоб бермайдиган цементни олиб кирганлик учун хўжалик субъектларга божхонада расмийлаштириш учун тақдим этилган ҳужжатларда акс эттирилган маҳсулот қийматининг 25 фоизи, ушбу ҳолат такроран содир этилганда 50 фоизи миқдорида жарима қўлланилади;
    • маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги меъёрий ҳужжатлар талабларига жавоб бермайдиган цементни реализация қилганлик учун сотилган цемент тўпининг қийматидан 25 фоизи, ушбу ҳолат такроран содир этилганда 50 фоизи миқдорида жарима қўлланилади;
    • сертификатлаштириш органи цементнинг мувофиқлигини баҳолаш қоидаларини бузганлиги аниқланган тақдирда, мазкур ҳолат юзасидан кўрсатилган хизмат қийматининг 5 баробари ва ушбу ҳолат такроран аниқланганида 10 баробари миқдорида ушбу сертификатлаштириш органига жарима қўлланилади, шунингдек, олти ой мобайнида цементнинг мувофиқлигини баҳолашга йўл қўйилмайди.
    Ушбу жарима маблағлари Молия вазирлиги ғазначилигида очилган бюджетдан ташқари ҳисоб рақамига ўтказилиши кўзда тутилмоқда.

    « ‘Ўзстандарт’ агентлиги ҳузуридаги департаментга маҳсулотларни назорат тартибида харид қилиш ва уларни лаборатория синовлари харажатларини жарима маблағлари ҳисобидан қоплашга рухсат этилсин», — дейилади хабарда.

    Қарор лойиҳасининг муҳокамалари 20 июлга қадар давом этади.

    Эслатиб ўтамиз, Вазирлар Маҳкамасининг 23 апрелдаги қарорига мувофиқ Ўзбекистонга цемент импорти вақтинча тўхтатилган эди, май ойининг охирларида эса цемент импортига қўйилган тақиқ бекор қилинди.

    Мавзуга доир: Ўзбекистоннинг цемент ишлаб чиқариш қуввати 2020 йил охирида 20 млн тоннадан ошиши кутилмоқда

    06.07.2020, 12:41   Изоҳ (0)   34325
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда долларнинг расмий курси кўтарилди

    06.07.2020, 11:11

    Ўзбекистон элчихонаси Қозоғистон билан чегарани кесиб ўтишда турли шахсларга мурожаат қилмасликка чақирди

    06.07.2020, 10:56

    Тошкентда коронавирусга чалинган 67 ёшли эркак вафот этди. Ўзбекистонда вирус қурбонлари сони 35 нафарга етди

    06.07.2020, 10:20

    Андижонда 60 кишида коронавирус аниқланди. Ўзбекистонда касалланганларнинг умумий сони 10 143 нафарга етди

    06.07.2020, 10:07

    Ўзбекистонда тиббиёт ташкилотларининг рецепт ёзиш тартибига оид низом тасдиқланди

    06.07.2020, 09:56

    Бухорода машинада маст ҳолатда ухлаб қолган аёлнинг 1 млн сўмлик телефонини ўғирлаган ўқувчи қиз жаримага тортилди

    06.07.2020, 07:38
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    Mastercard Digital Uzbekistan 5- халқаро PLAS-Форумида қатнашди


    Hyundai Uzbekistan - фоизсиз бўлиб тўлаш имконияти қайтди!


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Ўзбекистон Миллий банки Хитой юани айирбошлаш хизматини Тошкент шаҳри ва пойтахт аэропортида йўлга қўйди


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    InfinBLACK - ортиқча тўловлар талаб қилмайдиган кредит карта


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    Молиявий фирибгарликлар: фирибгарлар кексаларни қандай алдамоқда 


    Янгийўлда “Томорқа мактаби” очилди


    Centrum Air ёзги йўналиш очади: Тошкентдан Иссиқкўлга тўғридан-тўғри рейслар


    Чирчиқдаги янги боғ - замонавий кўнгилочар ва дам олиш маскани очилди


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам

     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда Onix ҳайдовчиси 13 ёшли болани уриб юборди

    Ўзбекистон | 5 июн, 00:00

    “Дарё” дайжести: 4 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 4 июн, 23:35

    “Дўстлик” чегара божхона постида 12,7 минг долларни яширинча олиб чиқаётган йўловчи тўхтатиб қолинди

    Ўзбекистон | 4 июн, 23:30

    Жамоат тартибига қарши жиноят содир этганликда айбланаётган шахс БААдан экстрадиция қилинди

    Ўзбекистон | 4 июн, 23:10

    Дунёнинг энг гўзал 10 нафар аёл теннисчилари

    Лайфстайл | 4 июн, 22:55

    Инсофсиз рақобат ёхуд кўчирмакаш “Сурхон ошпази”: хорижий компания шикоят билан чиқди

    Ўзбекистон | 4 июн, 22:50

    Самарқандда трансформатор ёниб кетди

    Ўзбекистон | 4 июн, 22:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.