• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12559.26
    • RUB160.17
    • EUR14413.01
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    «Путинни ким алмаштира олади?» Ямандаги авиазарбалар ва Францияда сиёсий раҳбарнинг ўзгариши. Жаҳон ҳафта ичида

    Июль ойининг илк ҳафтаси ҳам ниҳоясига етди. Хўш бу ҳафта нималар билан ёдда қолди? «Дарё» дунёда юз берган муҳим воқеалар таҳлилини диққатингизга ҳавола этади.

    Россияда референдум

    Ойнинг илк кунида Россия федерациясида конституцияга ўзгартириш киритиш бўйича референдум бўлиб ўтди. Унга кўра, Россия Конституциясининг 81-моддасига тегишли ўзгартиришлар киритилди. Овоз беришда қатнашганларнинг 78 фоизи бу ўзгартиришни маъқуллаб овоз берган. Референдумда қатнашиш кўрсатгичи 65 фоизни ташкил қилган. Россия президенти Владимир Путин ҳам овоз беришда қатнашган.

    Фото: AP

    Фото: AP

    Хўш, конституцияга киритилган ўзгартириш нимадан иборат? Конституциянинг 81-моддаси бундан буён мамлакат президентига сайланиш муддати тугаган тақдирда қайтадан ўз номзодини президентлик сайловларида илгари суришга имкон беради. Демак, Владимир Путин 2024 йилда бўлиб ўтадиган навбaтдаги сайловларда ҳам иштирок этиши мумкин бўлади. Ўзгаришдан олдин унинг амалдаги ваколати 2024 йилда ўз ниҳоясига етиши керак эди.

    Ўз навбатида, Россиядаги энг кўзга кўринган шахслардан бири, Чеченистон республикаси президенти Рамзан Қодиров Владимир Путинни умрбод президент этиб сайлаш таклифини илгари сурди. «Владимир Путинни умрбод президент қилиб сайлашимиз зарурлиги мен кўп гапирадиган муҳим гап. Хўш, ҳозир ким уни алмаштира олади? У каби дунё миқёсидаги етакчи сиёсатчи йўқ. Биз у билан фахрланишимиз керак», – деган Қодиров Чеченистон республикасининг коронавирус бўйича тезкор штабидаги мажлисда.

    Владимир Путин 2024 йилги сайловларда ҳам ғалаба қозонса, бунга шубҳа қилиш аҳмоқлик бўлса-да, 2036 йилгача, яъни 84 ёшгача Россия президенти бўлиб қолади. Яна шуни таъкидлаш керакки, ушбу ўзгартиришлар фақатгина Путин учун амал қилади ва ундан кейинги президентларга тааллуқли эмас.

    Ямандаги авиазарбалар

    2 июль куни Саудия Арабистони бошчилигидаги коалицияга тегишли ҳарбий авиация кучлари Яманнинг бир қатор вилоятларга зарба берди. Саъда шаҳрига амалга оширилган ҳужум оқибатида олти киши ҳалок бўлди, деб хабар қилади Almasirah телеканали. Телеканал маълумотларига кўра, ҳалок бўлганлар орасида болалар ҳам бор. Шунингдек, пойтахт Сана шаҳрининг бир қатор туманлари, Ҳажжа, Мариб, Ал-Жауф ва Ал-Байда вилоятларига ҳам ҳужум уюштирилган.

    Фото: EPA

    Фото: EPA

    1 июлдан бошлаб ҳарбий коалиция исёнчи хусийлар томонидан Саудия Арабистони чегарасига баллистик ракеталар ва учувчисиз қурилмалар орқали амалга оширилган ҳужумга жавобан кенг кўламли операциялар бошланганини эълон қилганди.

    Покистондаги ҳалокат

    3 июль куни Покистоннинг Панжоб провинциясида поезд ва автобус тўқнашуви юз берди. Тўқнашув оқибатида 29 киши ҳалок бўлди. Маълум қилинишича, салонида зиёратчилар бўлган автобус Панжоб провинциясида темир йўлнинг тартибга солинмайдиган қисмидан ўтаётган вақтда поезд автобусга келиб урилган. Тўқнашув 3 июль, жума куни маҳаллий вақт билан соат 13:30 да Лаҳор шаҳридан 60 километр узоқликда юз берган.

    Покистон бош вазири Имрон Хон ҳодиса муносабати билан ҳамдардлик билдирган. Мамлакатнинг инфратузилмалар вазири Шайх Рашид эса айбдорларни жазолаш бўйича буйруқ берган.

    Францияда ҳукумат раҳбари ўзгарди

    Франция бош вазири Эдуард Филипп 3 июль куни истеъфога чиққан. Эдуард Франция ҳукуматига 2017 йилнинг 15 майидан буён раҳбарлик қилиб келаётган эди. Қайд этилишича, унинг ўзи истеъфога чиқишга қарор қилган, Франция президенти Эммануэль Макрон унинг истеъфосини қабул қилган.

    Филиппнинг истеъфоси Макроннинг «Олға, Республика!» партиясининг 28 июнь куни бўлиб ўтган ҳудудий сайловларда муваффақиятсиз натижаси фонида юз берди. Президент партияси етакчи лавозимларни эгаллай олмаган, ягона катта муваффақият Гавр мэри лавозимини сақлаб қолишга муваффақ бўлган айнан Эдуард Филипп билан боғлиқ. Франция конституциясига кўра, Филипп мэр лавозимига номзодни таклиф қилиши, ўзи эса ҳукумат раҳбари сифатида ишлашда давом этиши мумкин эди.

    Politico‘нинг ёзишича, Макрон Филиппни бош вазир лавозимидан олиб ташламоқчи бўлган, аммо унинг Гаврдаги ғалабаси вазиятни мураккаблаштирган. Июнь ойида ўтказилган сўровномага кўра, францияликларнинг 43 фоизи Филиппнинг бош вазир лавозимида фаолиятини давом эттириши тарафдори, 33 фоизи эса унинг истеъфога чиқишини хоҳлайди.

    Франция президенти Эммануэль Макрон 3 июль, жума куни Жан Кастексни мамлакат бош вазири лавозимига тайинлади. Кастекс олий мартабали француз мансабдори бўлиб, унга мамлакатни коронавирус пандемияси сабабли жорий қилинган изоляция режимидан чиқариш жараёнини мувофиқлаштириш топширилганди.

    Le Figaro газетаси Кастексни мамлакатнинг собиқ президенти Николя Саркозининг тарафдори деб атаган ва унинг эпидемиологик чекловларни олиб ташлаш бўйича муваффақиятли бошқарувини таъкидлаб ўтган. Қайд этилишича, 55 ёшли Жан Кастекс ўзининг Франция Ҳисоб палатасидаги иши билан танилган. 15 мартда бўлиб ўтган муниципиал сайловларнинг биринчи турида у Шарқий Пиреней департаментидаги Прад шаҳри мэри сифатида ишончли ғалабага эришган.

    Шунингдек, ўтган ҳафтада Францияда собиқ Бош вазир Француа Фийён устидан суд ҳукми ўқиб эшиттирилди ва 5 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди. Унга давлат маблағларини талон-тарож қилиш айби қўйилган. Собиқ сиёсатчининг рафиқаси Пенелопа Фиён шерик сифатида уч йилга шартли равишда озодликдан маҳрум этилди. Шунингдек, уларнинг ҳар бири 375 минг евро жаримага тортилди.

    1998 йилдан 2013 йилгача Француа Фиённинг рафиқаси ва икки фарзанди унинг ёрдамчиси, шу жумладан, Франция Миллий ассамблеяси депутати сифатида ишлаган. Амалда эса улар ҳеч қандай иш бажармаган. Шу тариқа оила 1,08 миллион еврони қўлга киритган.

    Жаримадан ташқари, улар ёлғон йўл билан олинган пулларни қайтариши керак бўлади. Шунингдек, Француа Фиёнга 10 йил давомида сайланадиган лавозимни эгаллаш ҳам тақиқланди.

    Қайтадан масжидга айланган Аё София

    Туркия олий суди Истанбулдаги Авлиё София ибодатхонасининг мақоми президент фармони билан ўзгартирилиши мумкинлигига оид қарорни қабул қилди, деб хабар қилмоқда Грециянинг Оrthodox Times нашри.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Судьяларнинг фикрича, Туркиянинг биринчи президенти Мустафо Камол Отатурк 1934 йилда имзолаган ибодатхонага музей мақомини бериш ҳақидаги фармон ўз кучида қолади, бироқ ҳозирги давлат раҳбари Ражаб Тоййиб Эрдўғон ушбу мақомни сақлаб қолиш ёки ўзгартириш ҳақида қарор чиқаришга ҳақли деб белгиланган.

    Бундан ташқари, ибодатхона масаласи Туркия Давлат кенгашида ҳам муҳокама қилинган. Бу борадаги эшитув 17 дақиқа давом этган, деб ёзмоқда CNN. Кенгашнинг расмий қарори 15 кун ичида эълон қилиниши мумкин. Туркия ОАВнинг тахминларига кўра, Софиядаги биринчи мусулмонлар хизмати 15 июлда 2016 йилдаги ҳарбий-сиёсий давлат тўнтариши амалга ошмай қолганининг тўрт йиллиги муносабати билан фаолиятини бошлаши кутилмоқда.

    Коронахабарлар

    Ўтган ҳафта мобайнида бутун дунёни ташвишга солиб келаётган коронавирус пандемияси борасида рақамлар ортишда давом этди. Жумладан, бутун дунёда касаллар сони 11 милион кишидан ошди. Бу ҳақда пандемия давридаги статистик ахборотларни бериб бораётган Жонс Ҳопкинс университети маълумотларида келтирилган.

    АҚШда дунёдаги коронавирус юқтириб олиш ҳолатларининг чорак қисми — 2 841 124 кишида COVID-19 аниқланган. Бразилияда касалланганлар сони 1,5 миллион нафардан ошиб кетган, Россияда 680 минг нафардан зиёд, Ҳиндистонда 673 мингдан кўпроқ, Чилида қарийб 292 минг бемор инфекцияни юқтириб олган.

    Бутун дунёда коронавирусга чалинганлар сони 11 304 534 нафарга етган. Пандемия қурбонларининг сони 531 659 нафарни ташкил қилмоқда. Энг кўп ўлим ҳолати АҚШда кузатилган — 129 689 нафар одам. Кейинги ўринларни Бразилия (64 265), Буюк Британия (44 283), Италия (34 854), Мексика (30 366), Франция (29 896) ва Испания (28 385) эгаллаб турибди.

    5 июль куни Тошкент вақти билан соат 20:30 ҳолатига кўра, коронавирусдан тузалганлар сони 6 111 195 нафарни ташкил қилмоқда. Соғайганларнинг аксар қисми Бразилия (1 013 951 нафар), АҚШ (894 325 нафар), Россия (449 995 нафар), Ҳиндистон (409 083) ва Чили (257 451) каби мамлакатлар фуқаролари ҳисобланади.

    06.07.2020, 09:10   Изоҳ (0)   75583
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Трамп АҚШда аввал коммунистларни, сўнгра радикалларни мағлуб этишга ваъда берди

    06.07.2020, 08:39

    Канье Уэст АҚШ президентлигига ўз номзодини қўймоқчи. Илон Маск уни қўллаб-қувватлашга тайёр

    06.07.2020, 07:07

    Швейцарияда ҳайвонот боғининг 55 ёшли ходими йўлбарс ҳужумига учраб вафот этди

    06.07.2020, 06:06

    4 минг долларлик ниқоб, 1 дақиқада 40 дан ортиқ хот-дог еган аёл, гулхан устидаги одамлар. 5 июль суратлари

    05.07.2020, 23:17

    Япония жануби-ғарбидаги сув тошқини оқибатида 16 киши ҳалок бўлди

    05.07.2020, 22:56

    Ҳиндистон шимолида 20 нафардан ортиқ одам яшин уриши оқибатида ҳалок бўлди

    05.07.2020, 21:53
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    TBC Bank ва Баҳодир Жалолов фирибгарларга қарши жангга чиқди 


    InfinBLACK билан қадимий шаҳарлар бўйлаб саёҳатлар


    Бухоро, Ғиждувон, зиндон, мисвок ва мадраса – 100 саволга 1 жавоб


    InfinBANK томонидан ХИСМК линияси бўйича тақдим этилаётган исломий молиялаштириш – бизнесни ривожлантириш учун ишончли ечим 


    Технологиянинг янги босқичи — HUAWEI Мате ХТ ва HUAWEI Мате 70 Про билан танишинг


    Uzbekistan Airways Сеулга кунлик авиақатновларни таклиф қилади


    Инвестиция нима ва у инсонларга нима учун керак?


    “Ўзбекинвест” EISК АЖ ва Словакиянинг EXIMBANKА СР ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди


    AKFA Group “AKFA Medline Social” номли тиббий стартап қурилишини бошланганини эълон қилди 


    Acıbadem шифохоналар тармоғида болаларда саратон ва қон касалликларида суяк илиги трансплантацияси


    “Moody’s Ratings” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтинги прогнозини “Ба2”- “ижобий” даражагача кўтарди


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд


    Moody’s “Бизнесни ривожлантириш банки” рейтингларини “салбий”дан “барқарор”га ўзгартирди


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 


    InfinBank пул ўтказмалари географиясини кенгайтирмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Жиззах ва Бухорода жами 2,7 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

    Ўзбекистон | 20 июн, 19:27

    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади

    Реклама | 20 июн, 19:30

    Луис Энрике “Ботафого”га қарши ўйиндан сўнг нималар деди?

    Спорт | 20 июн, 19:21

    Россияда “Сеними, шошмай тур!” мультфильми асосида тўлиқ метражли фильм суратга олинади

    Кино | 20 июн, 19:20

    Шавкат Мирзиёев Кўкдала тумани маъмурий марказидаги бунёдкорлик ишлари билан танишди (фото)

    Ўзбекистон | 20 июн, 19:09

    Титаник бўлаклари орасидан қора шишадан ясалган маржон топилди

    Дунё | 20 июн, 19:00

    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд

    Реклама | 20 июн, 18:00

    Мисрда Ўзбекистон технологиялари асосида трактор ишлаб чиқарилади

    Ўзбекистон | 20 июн, 18:50

    Дунёнинг энг бадавлат модели Кендалл Женнер сарвқомат бўлиш учун қандай нонушта қилади?

    Гўзаллик | 20 июн, 18:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.