Швейцариянинг Цюрих шаҳридаги ҳайвонот боғининг ходими Амур йўлбарсининг ҳужуми оқибатида вафот этди, деб хабар беради 20 Minuten портали.
Кўнгилсиз ҳодиса 4 июль, шанба куни содир бўлган. Йиртқич жонзот ҳайвонот боғининг 55 ёшли ходими вольер (ҳайвон учун атрофи ўралган майдонча) ичида турганида унга ташланган. Воқеа жойига етиб келган қутқатувчилар ҳайвоннинг эътиборини бошқа нарсага қаратиб, жабрланувчини олиб кетишга муваффақ бўлган. Бироқ кўрилган тезкор чораларга қарамай, аёлнинг ҳаётини сақлаб қолишнинг иложи бўлмаган.
Маълумотларга кўра, аёл ходимга «Ирина» лақабли урғочи йўлбарс ташланган. Полиция, прокуратура ва криминалистика институти мутахассислари мазкур ҳолат юзасидан тергов ишларини бошлаб юборган. Улар нима сабабдан ҳайвнот боғи ходими ва йўлбарс бир вақтда вольерда пайдо бўлиб қолганини аниқлаши лозим.
Цюрихдаги ҳайвонот боғида 5 ёшли «Ирина»дан ташқари, «Саян» лақабли йўлбарс ҳам сақланади. 4,5 ёшли «Саян» 2018 йилнинг февралидан буён ҳайвонот боғида яшаб келади.
Изоҳ (0)