• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12547.38
    • RUB157.02
    • EUR14665.38
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Toshkentда
      +33°C
      • Andijon
      • Qarshi
      • Buxoro
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Toshkent
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев бўш турган объектлар тўғрисида қарор имзолади

    Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев «Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш ва ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорни имзолади, дея хабар беради Давлат активларини бошқариш агентлиги.

    Қарорга кўра, фаолият кўрсатмаётган, ишлатилмай турган нотурар объектлардан оқилона ва самарали фойдаланиш ҳамда уларни ташкилотларнинг хўжалик фаолиятига кенг жалб этиш мақсадида Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази ҳамда унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармалари ташкил этилмоқда.

    Марказ директори Давлат активларини бошқариш агентлиги директорининг ўринбосари ҳисобланади.

    Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари этиб белгиланмоқда:

    • мулкчилик шаклидан қатъи назар барча тоифадаги бўш турган нотурар бино ва иншоотларни, фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонларини аниқлаш ва ҳисобини юритиш;
    • бўш турган давлат мулки объектларини сақлаш ва улардан самарали фойдаланиш, шу жумладан, давлат мулки объектларини ижарага беришни ташкил этиш;
    • ижарага берилган давлат мулки объектлари ва уларни ижарага беришдан тушадиган маблағларни ҳисобга олиш ва уларнинг мониторингини олиб бориш;
    • ижарага берилган давлат мулки объектларидан мақсадли фойдаланилиши, уларнинг сақланиши, шунингдек, ижара тўлови ўз вақтида ва тўлиқ тўланишини назорат қилиш;
    • давлат муассасалари (корхоналари)га бириктирилган давлат мулки объектларидан самарали фойдаланилиши ва уларнинг сақланишини белгиланган тартибда текшириш;
    • давлат муассасалари (корхоналари)га оператив бошқарув ҳуқуқи билан берилган давлат мулки объектларининг ортиқча қисмини, шунингдек, фойдаланилмаётган ёки мақсадсиз фойдаланилаётган давлат мулки объектларини Марказ тасарруфига ўтказиш;
    • Қурилиш соҳасида назорат инспекцияси хулосасига асосан яроқсиз деб топилган давлат мулки объектларини бузиш тўғрисида қарор қабул қилиш;
    • бўш турган хусусий мулк объектларини уларнинг мулкдорлари ихтиёрига кўра ижарага берилишида ҳар томонлама амалий ёрдам кўрсатиш.
    Қайд этилишича, Марказ давлат бошқаруви органи ҳисобланиб, ўзига юкланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида барча давлат органларидан, шу жумладан, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлардан ва бошқа давлат ташкилотларидан зарур бўлган ахборот ва материалларни сўраб олишга ҳақли.

    Марказнинг жами ходимлар сони 309 нафарни ташкил этади.

    Марказ агентликнинг тугатилаётган Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармалари ҳузуридаги «Давлат мулкини ижарага бериш маркази» ДУКнинг барча ҳуқуқлари ва мажбуриятлари, шу жумладан шартномавий муносабатлар бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади.

    Марказ ва ҳудудий бошқармалар ходимлари ўз вазифалари доирасида бўш турган объектларга тўсқинликсиз киради ва кўздан кечиради. Бунда, хусусий мулк объектларига кириш ва уларни кўздан кечириш текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимида рўйхатдан ўтказиш орқали ваколатли органни хабардор этиш тартибида амалга оширилади;

    Марказ бўш турган объектлардан самарали фойдаланиш бўйича қилинаётган ишлар юзасидан ҳар йили 1 апрелга қадар Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритиб боради. Бўш турган объектлар ҳақидаги маълумотларни эса, расмий веб-сайтида жойлаштиради ва ҳар ойда янгилаб боради.

    Ҳудудий бошқармалар ходимлари туман (шаҳар)ларнинг ҳар бир маҳалласига бириктирилади ҳамда ваколати доирасида маҳалла ҳудудида жойлашган бўш турган объектларни аниқлаш ва улардан самарали фойдаланишни ташкил этади.

    Бўш турган объектлар рўйхати Марказ томонидан ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Тадбиркорликни ривожлантириш агентлигига киритиб борилади.

    Марказнинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва хўжалик юритувчи субъектлар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.

    Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Агентлик, Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси доимий равишда бўш турган объектларни аниқлаб, уларни Марказ ва ҳудудий бошқармаларга оператив бошқарув ҳуқуқи асосида ўтказиб бориш чораларини кўради.

    Мавзуга доир:

    • Тошкентда бузилишга тушган нотурар жой объектлари учун бино ва ер ажратиш тартиби муҳокамага қўйилди
    • Тошкент марказидаги «сотихи тиллага тенг» ерлар нол қийматда макарон корхонасига бериб юборилаётгани рад этилди
    • Бизнес ва бошқарув олий мактаби Давлат активларини бошқариш агентлигига ўтказилиши режалаштирилмоқда
     

    02.07.2020, 18:34   Изоҳ (0)   34358
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон давлат герби қабул қилинганига 28 йил тўлди

    02.07.2020, 18:10

    Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонасига янги раҳбар тайинланди

    02.07.2020, 17:37

    Тошкентда аҳоли орасида 47 кишида коронавирус аниқланди. Ўзбекистон бўйича касалланганлар сони 9 мингга яқинлашди

    02.07.2020, 17:13

    Коронавирус сабабли Ўзбекистонда ишсизлик даражаси 15 фоизга кўтарилди

    02.07.2020, 16:54

    Ўқитувчилар энди ҳужжатлардан фақат синф журналини тўлдиради

    02.07.2020, 15:14

    Ҳиндистон элчиси Ўзбекистондаги дипломатик миссиясини якунлади

    02.07.2020, 14:44
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда доллар курси яна 12 500 сўмдан тушди

    Ўзбекистон | 18 август, 16:12

    “Яқин ойларда Европа Иттифоқи билан кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битимни имзолаймиз” — Шавкат Мирзиёев

    Ўзбекистон | 18 август, 16:10

    Ҳамзат Чимаев UFC тарихида мағлубиятсиз чемпионликка эришган 16-жангчига айланди

    Спорт | 18 август, 16:10

    Ҳиндистонда жамоат жойларида кабутарларга ем бериш тақиқланди

    Дунё | 18 август, 16:05

    Кредит тарихини текширганларнинг атиги 5 фоизи аъло даражадаги скорингга эгалиги аниқланди

    Ўзбекистон | 18 август, 15:50

    Олимлар инсон мия ҳужайраларини сичқонларга кўчириб ўтказди

    Дунё | 18 август, 15:40

    Сочи ўзиники эмаслигини яширмайди: Голливуд юлдузлари ҳақидаги кўпчилик билмайдиган фактлар

    Шоу-бизнес | 18 август, 15:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.