«Сурхон» клуби бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров ўз лавозимини тарк этди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати маълум қилди.
Суперлига 6-туридан ўрин олган «Қўқон-1912»га қарши учрашувдан (0:3) сўнг мутахассис ўз аризасига кўра «Сурхон» бош мураббийлигидан кетган. Таъкидланишича, Ҳайдаров клуб тизимида ишлашда давом этади.
«Сурхон» бир қатор мураббийлар билан музокара олиб бормоқда. Вақтинча жамоани Владимир Андреев шуғуллантириб туради.
«Сурхон» ортда қолган 6 турдан сўнг 4 очко тўплаган ҳолда, 11-ўринда бормоқда.
Маълумот учун, мутахассис аввалроқ «Нефтчи» жамоасида бош мураббий сифатида фаолият юритган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)