«Ювентус» клуби ярим ҳимоячиси Миралем Пьянич фаолиятини Каталониянинг «Барселона» клубида давом эттиради. Бу ҳақида каталон клуби матбуот хизмати хабар бермоқда.
Каталонияликлар «Ювентус» билан босниялик футболчи трансфери юзасидан келишувга эришгани эълин қилди. «Барселона» Пьянич учун 60 миллион евро тўлайди. Бундан ташқари 5 миллион евро бонус ҳам Турин клубига берилади.
Миралем «Барселона» билан 4 йиллик битимга имзо чекади. Унинг янги шартномаси товон пули 400 миллион евро қилиб белгиланади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ каталониялик аъзоси Артурнинг «Ювентус»га ўтиши расман тасдиқланган эди.
Пьянич 2019/20 йилги мавсум А Сериянинг 24 та учрашувида майдонга тушиб, учта гол уриб, тўртта голли узатмани амалга оширди.
Маълумот учун, Пьянич «Ювентус»га қадар «Лион», «Рома» клубларида тўп тепган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)