«Ливерпуль» собиқ дарвозабони Брюс Гроббелар ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппенинг Мерсисайд клуби сафига ўтиш эҳтимоли ҳақида фикр билдирди.
«Агар Мбаппе «Энфилд»га келса, у ўз қийматини исботлаши керак бўлади. Вазият қандай бўлишини биз билмаймиз. Бу Клоппга боғлиқ, у янги мавсумда ўзгачароқ футбол намойиш этиши ҳам мумкин.
«Энфилд»га ким келишидан қатъи назар, асосий таркибга кириш учун ўз ўйинини яхшилаши керак бўлади. Буни Такуми Минамино мисолида ҳам кўришингиз мумкин.
Айни дамда барча футболчилар «Ливерпуль»да ўйнашни хоҳлайди, боиси биз чемпионмиз. Бизга келишни истамайдиган ўйинчи ўзини шифокорга кўрсатиши керак», — дейди Гроббелар.
Коронавирус пандемияси туфайли муддатидан олдин якунланган Франция чемпионатининг жорий мавсумида Мбаппе 20 та ўйин ўтказиб, 18 та гол 5 та голли узатмага муаллифлик қилди. «Ливерпуль» эса АПЛда мусобақа якунланишига 7 тур қолганида чемпионликни қўлга киритди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)