Дарвозабон Жанлуижи Буффон ва ҳимоячи Жоржио Кьеллини «Ювентус» билан амалдаги шартномасини узайтирди. Бу ҳақда клуб расмий сайти эълон қилди.
42 ёшли Буффон ва 35 ёшли Кьеллини билан 2021 йилга қадар мўлжалланган битим имзоланган.
Кьеллини 2005 йилдан буён Турин клубида фаолият юритади. Марказий ҳимоячи ундан аввал «Ливорно» ва «Фиорентина»да ўйнаган.
Футболчилик фаолиятини «Парма»да бошлаган Буффон 2001 йилда «Ювентус»га ўтган ва 2018 йилга қадар жамоа сафида ҳаракат қилган. 2018/19 йилги мавсумни ПСЖда ўтказган Жижи ўтган йили «кекса синьора» сафига қайтганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)