Жиззах вилоятида коронавирус инфекциясига чалинган 72 ёшли бемор ўткир миокард инфаркти, юрак-қон томир ва нафас етишмовчилигидан вафот этди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар бермоқда.

Шароф Рашидов туманида яшовчи 72 ёшли отахон Қ.Р. 2020 йил 20 июнь куни коронавирусга чалинганликда гумон қилинган ва карантин муассасасига тиббий кузатувга олинган. 22 июнь куни эса Жиззах вилояти юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган.

Унда 25 июнь куни коронавирус аниқланган. ССВнинг аввалги маълумотлари бўйича, 72 ёшли отахон ўз туманида ўтказилган туғилган кунга борганидан сўнг тана ҳарорати кўтарилгани сабабли намуна топширган ва унда коронавирус аниқланган.

Беморга коронавирус инфекцияси оғир кечиши, чап томонлама бронхопневмония, нафас етишмовчилиги 2-даражаси ташхиси, шунингдек, юрак ишемик касаллиги, стенокардия, гипертония касаллиги, сурункали юрак етишмовчилиги, қандли диабет оғир кечиши қўшимча ташхиси ҳам қўйилган.

Бемор бундан аввал, охирги 10 йил давомида юрак ишемик касаллиги, стенокардия ва қандли диабет ташхиси билан даволаниб юрган.

Беморнинг даволаниши давомида кунлик аҳволи Ўзбекистондаги шу соҳага ихтисослашган тиббиёт муассасаларининг малакали шифокорлари томонидан ҳам бир неча бор консилиумлар ўтказилиб, назоратга олинган.

Сўнгги кунларда нафас, юрак ва ўпка етишмовчилиги сабабли беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, реанимация бўлимига ўтказилган ҳамда тиббий ёрдам кўрсатилган.

Бироқ шифокорларнинг стандартлар асосида ўтказган тезкор реанимацион муолажаларига қарамасдан бемор ўткир миокард инфаркти, ўткир юрак-қон томир ва нафас етишмовчилигидан вафот этди.

Кун давомида Бухоро вилоятида ҳам 58 ёшли аёл коронавирус асоратларидан вафот этганди. Ўзбекистонда иккинчи кун кетма-кет коронавирусдан вафот этаётганлар сони икки нафарни ташкил этмоқда.

Бу Жиззахда коронавирусдан илк ўлим ҳолати бўлди. Жиззахлик отахон Ўзбекистонда коронавирусдан вафот этган 24-бемор бўлди.

Бунгача Ўзбекистонда 23 киши коронавирус инфекцияси асоратлари оқибатида: