А-373 Тошкент—Ўш йўлида Isuzu юк машинаси ҳамда Howo иштирокида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар бермоқда.
Хабарда қайд этилишича, 25 июнь куни соат 09:50 да Қамчиқ махсус қидирув, ёнғин-қутқарув бошқармасининг навбатчи-диспетчерига маълумот келиб тушган. Унда Тошкент—Ўш автомобиль йўлининг 250,5-километрида Isuzu ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиши оқибатида Howo’га бориб урилган. Isuzu ҳайдовчиси ва салондаги йўловчи тан жароҳати олган.
Махсус қидирув, ёнғин-қутқарув бошқармасининг қутқарувчилари воқеа жойига чиқиб, тан жароҳати олган ҳайдовчи ва йўловчига биринчи тиббий ёрдам кўрсатган.
Биринчи тез тиббий ёрдамдан сўнг улар Поп тумани марказий шифохонасига етказилган.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)