Испания Ла Лигасининг 31-тури доирасида «Реал» — «Мальорка» ўйини (2:0) бўлиб ўтди.
Учрашувнинг 83-дақиқасида «Мальорка» сафида майдонга ёш ярим ҳимоячи Лука Ромеро туширилди.
Аргентиналик футболчи 15 ёш-у 219 кунлигида Ла Лигада дебют қилди ва мусобақа тарихидаги энг ёш ўйинчига айланди.
Шу тариқа Ромеро «Сельта» собиқ футболчиси Сансоннинг рекордини янгилади, у 1939 йилнинг декабрь ойида 15 ёш-у 255 кунлигида дебют қилган.
Учрашув «Реал»нинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Винисиус Жуниор ва Серхио Рамос ўз номларига биттадан гол ёздириб қўйди. Мазкур ғалабадан кейин Мадрид клуби 68 очко билан мусобақа жадвалини бошқараётган бўлса, «Мальорка» (26) 18-ўринда бормоқда.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)