• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қонунчилигини такомиллаштириш режалаштирилмоқда

    Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги томонидан «‘Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаъги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонуни лойиҳаси ишлаб чиқилди. Бу ҳақда Агентлик директорининг маслаҳатчиси Дилшод Азимов «Дарё»га маълум қилди.

    Унинг таъкидлашича, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун қонунчиликда белгиланган жавобгарликнинг самарасизлиги ушбу соҳадаги қонун нормалари хўжалик юритувчи субъектлар томонидан кўплаб ва такроран бузилишига олиб келмоқда ҳамда ушбу қонун бузилишлари учун жавобгарликнинг самарали усулларини қўллашнинг имконини бермаяпти.

    Бундан ташқари, истеъмолчилар, электрон тижорат субъектлари ва бошқа иштирокчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш нормаларини назарда тутган ҳолда белгиланган электрон тижорат қоидаларини бузганлик учун белгиланган жавобгарликка доир Ўзбекистон қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритилмаган.

    Ишлаб чиқилган қонун лойиҳасининг вазифалари истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишни тартибга солиш, қонун бузилиши ҳолатларининг олдини олиш ва бартараф этиш ҳисобланади. Ушбу лойиҳа бир қатор муҳим ўзгаришларни ўз ичига олади.

    Биринчидан, истеъмолчиларга тақдим этилаётган (этилиши лозим бўлган) ахборотларнинг давлат тилида бўлиши. Жумладан, «Давлат тили ҳақида»ги (янги таҳрир) қонун талаблари ва хорижий давлатлар (Корея, Туркия, Франция, Россия, Украина, Қозоғистон, Исроил) тажрибаси таҳлилидан келиб чиққан ҳолда, истеъмолчига ишлаб чиқарувчи (ижрочи, сотувчи), савдо ва хизмат кўрсатиш қоидалари тўғрисидаги, товар (иш, хизмат)лар тўғрисидаги маълумотларни давлат тилида тақдим этиш мажбурияти, истеъмолчи билан сотувчи (ишлаб чиқарувчи, ижрочи) ўртасида тузиладиган ёзма шартномаларнинг матни давлат тилида расмийлаштирилиши ва томонларнинг келишувига мувофиқ бошқа тилларда ҳам тузилиши мумкинлиги, шунингдек, сотувчи (ижрочи) истеъмолчини матни давлат тилидан бошқа тилларда расмийлаштирилган шартномани имзолашга қисташга ва ундашга ҳақли эмаслиги тўғрисидаги янги нормалар киритилмоқда.

    Иккинчидан, нодавлат органларининг истеъмолчилар ҳуқуқларининг ҳимоя қилиш борасидаги фаолиятларини қонунда акс эттириш. Жумладан, маҳаллий ҳокимият органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва истеъмолчиларнинг жамоат бирлашмалари томонидан истеъмолчилар ҳуқуқларининг ҳимоя қилиши йўналишидаги вазифалари, ҳуқуқлари ҳамда уларнинг ўзаро ва ваколатли давлат органлари билан ҳамкорлиги.

    Учинчидан, бузилган ҳуқуқларни судгача кўриб чиқиш тартибини белгилаш. Жумладан, истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари бузилиши билан боғлиқ низоларни судгача ҳал қилишнинг ҳуқуқий асослари, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини суд орқали ҳимоя қилишнинг ўзига хос жихатлари, электрон тижоратда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий асослари.

    Тўртинчидан, иқтисодий санкцияларни жорий этиш. Яъни, қонун ҳужжатларини бузганлик учун хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан тегишлилиги бўйича молиявий жарималар қўллаш.

    Дилшод Азимовнинг қайд этишича, қонун лойиҳасини тайёрлашда 20 дан ортиқ давлатларнинг истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, электрон тижоратни тартибга солувчи қонунлари ҳамда БМТ, Европа Иттифоқининг халқаро ҳужжатлари ўрганилган.

    Хусусан, хорижий давлатлар (Хитой, Корея, Исроил, Буюк Британия, Германия), МДҲ давлатлари (Россия, Қозоғистон, Украина, Азарбайжон, Белоруссия) қонунлари, БМТнинг 2015 йил 22 декабрдаги «Истеъмолчилар манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича» раҳбарлик қилувчи тамойиллари ва бошқа ҳужжатлар таҳлил қилиниб, улардаги истеъмолчилар ҳуқуқларининг ҳимоясини кучайтиришга оид нормаларни Ўзбекистон қонунчилигига қўллаш амалиёти ўрганилган.

    Шунингдек, электрон тижорат соҳасида 2019 йил 1 январдан Хитойда кучга кирган «Электрон тижорат тўғрисида»ги қонун, Ирландия (2000 йил), Буюк Британия (2000 йил), Сингапур (1998 йил) қонунлари, шунингдек Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилотининг Электрон тижорат шароитида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг умумий тамойиллари ҳам чуқур таҳлили қилинган.

    «Бундан 24 йил олдин қабул қилинган қонунда истеъмочилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида низоларни судга қадар ҳал этиш тартибини ҳамда савдонинг замонавий усулларида (электрон тиждоратда) истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг самарали шакллари мавжуд эмас», — дейди Дилшод Азимов.

    Амалдаги қонунчиликда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида низоларни судгача ҳал этиш тартиби кўзда тутилмаган. «Медиация тўғрисида»ги қонун фуқароларнинг ҳуқуқ муносабатларига, хусусан, тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишда юзага келадиган муносабатларга, шунингдек, индивидуал низоларига татбиқ этилади. Ушбу қонун нормаси низоларни судгача ҳал этиш тартибини истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида ҳам фойдаланиш имконини беради. Бироқ бунинг учун, Дилшод Азимовнинг қайд этишича, низоларни судгача ҳал этиш ҳуқуқини бевосита «Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунга киритиш зарурати мавжуд.

    Таққослаш учун, Россия «Россия Федерациясининг 2030 йилга қадар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида давлат сиёсатининг стратегиясини амалга ошириш» бўйича тадбирлар режасида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида юзага келадиган низоларни тартибга солиш мақсадида медиация тартибини янада кенгроқ жорий этишга қаратилган қўшимча тадбирларни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат ишлаб чиқиш назарда тутилган.

    «Мазкур қонуннинг қабул қилиниши мамлакатда иқтисодий ўсишни таъминлаш, рақобатбардошликни ошириш, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилишни тартибга солиш, шу жумладан ушбу соҳадаги қонун бузилиши ҳолатларининг олдини олиш ва тўхтатишни таъминлаш, хўжалик юритувчи субъектларининг ушбу соҳадаги масъулияти ва жавобгарлигини оширишга ва улар томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг ва тақдим этилаётган хизматларнинг жаҳон бозорида рақобатбардошлилигини ошириш, жамоатчилик назоратини такомиллаштиришга, жамиятда давлат тилининг нуфузини янада оширишга хизмат қилади», — дейди агентлик директорининг маслаҳатчиси Дилшод Азимов.

    24.06.2020, 13:25   Изоҳ (0)   11434
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Видео: Ўзбекистонлик ҳарбийларнинг Ғалаба парадидаги чиқиши

    24.06.2020, 12:51

    Тошкентда халқаро террорчилик ташкилотининг 25 нафар аъзоси қўлга олинди

    24.06.2020, 12:41

    Видео: Шавкат Мирзиёев Москвадаги Ғалаба парадига етиб келди

    24.06.2020, 12:34

    Ўзбекистонда бир кечада 93 кишида коронавирус тасдиқланди

    24.06.2020, 10:02

    Қаршида 5 қаватли бинонинг темир-бетон конструкциялари қулаб тушди. Бир киши ҳалок бўлди

    24.06.2020, 09:33

    Ўзбекистон мева-сабзавотлари Мьянма ва Гана мамлакатларига экспорт қилинади

    24.06.2020, 08:31
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50

    “Ҳеч кимдан қўрқмайман” — Тошкентда тадбиркор болалар майдонини эгаллаб олди, аҳоли норози

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:37

    “Барча заправкаларда электр қувватлагичлар ўрнатилади” — транспорт вазири Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:27

    Ҳиндистонда россиялик аёл икки боласи билан чангалзорда яшаётгани аниқланди

    Дунё | 12 июл, 23:10

    Аббосбек Файзуллаев ва “ЦСКА” — Россия Суперкубоги соҳиби (видео)

    Спорт | 12 июл, 22:42

    Францияда Янги Каледония номли янги давлат тузиш тўғрисида битим имзоланди

    Дунё | 12 июл, 22:35

    Сунъий интеллект орқали ҳаётингизни осонлаштиришнинг 9 та усули

    Лайфстайл | 12 июл, 22:00

    Дональд Трамп Клублар ўртасидаги ЖЧ финалида қатнашади

    Спорт | 12 июл, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.