Ўзбекистондан Мьянма ва Гана мамлакатларига 12 та маҳсулот (гилос, анор, қовун, узум, лимон, ўрик, олхўри, шафтоли, хурмо, олма, ўткир қалампир, ловия) экспорт қилиш учун фитосанитария рухсатномаси олинди. Бу ҳақда «Ўздавкарантин» инспекцияси хабар қилди.
Инспекция ахборот хизматининг қайд этишича, Ўзбекистон Таиланд ва Индонезияга – гилос, АҚШга – узум ва қовун, Мисрга – анор, олма ва олхўри, Ҳиндистонга – анор ва олма, Корея Республикасига – узум, Хитойга – шафтоли, олхўри ва ўрик маҳсулотлари учун фитосанитария рухсатномасини олиш устида иш олиб бормоқда.
Мавзуга доир: Ўзбекистон 2020 йилнинг 5 ойида ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2 баравар кўп гилос экспорт қилди
Изоҳ (0)