Қарши шаҳрида янги қурилаётган бинода юк кўтарувчи конструкцияларнинг қулаши оқибатида бир киши ҳалок бўлди. ФВВ матбуот хизмати содир бўлган кўнгилсиз ҳодиса тўғрисидаги бирламчи маълумотлар билан бўлишди.
Маълумотларга кўра, 23 июнь куни соат 21:30 да Қарши шаҳри Ислом Каримов кўчаси Nasaf Travel меҳмонхонаси биносининг чап томонидан қўшимча қурилаётган 5 қаватли бинонинг юк кўтарувчи темир-бетон конструкциялари қулаб тушган. Бунинг оқибатида бир нафар ишчи-ходим воқеа жойида вафот этган.
Ҳодиса жойига Фавқулодда вазиятлар, Ички ишлар, Мудофаа, Соғлиқни сақлаш вазирликлари, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия ва прокуратура органларининг ҳудудий бошқармалари, шунингдек, Фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат қуйи тизимининг куч ва воситалари етиб борган.
Айни вақтда ҳолатнинг келиб чиқиш сабаблари ўрганилмоқда.
Изоҳ (0)