Президент Шавкат Мирзиёев 24 июнь куни фашизм устидан қозонилган Ғалабанинг 75 йиллигига бағишланган тантанали тадбирларда иштирок этиш мақсадида Москвадаги Қизил майдонга етиб келди. Уни Россия президенти Владимир Путин кутиб олган. Парад меҳмонлари Георгий лентаси таққан.
Парадда россиялик ҳарбий хизматчилар билан бирга, жумладан, Ўзбекистон Қуролли Кучлари вакиллари ҳам чиқиш қилди. Бундай ҳолат мустақил Ўзбекистон тарихида илк бор кузатилмоқда.
Маълумот учун, Москвадаги Ғалаба парадида Шавкат Мирзиёевдан ташқари бошқа давлатлар раҳбарлари ҳам меҳмон бўлмоқда. Улар орасида, хусусан, Беларусь президенти Александр Лукашенко, Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қирғизистон президенти Сўронбай Жээнбеков, Молдова президенти Игор Додон, Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон ҳам бор.
Изоҳ (0)