Москвада 24 июнь куни фашизм устидан қозонилган Ғалабанинг 75 йиллигига бағишланган тантанали тадбирлар доирасида ўтказилган парадда россиялик ҳарбий хизматчилар билан бирга, жумладан, Ўзбекистон Қуролли Кучлари вакиллари ҳам чиқиш қилди. Бундай ҳолат мустақил Ўзбекистон тарихида илк бор кузатилди.
Парадда ўзбекистонлик ҳарбий хизматчиларга Тошкент ҳарбий округи қўшинлари қўмондонининг биринчи ўринбосари полковник Шокир Хайиров бошчилик қилган.
Эслатиб ўтамиз, парадда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ҳам меҳмон сифатида иштирок этмоқда.
Изоҳ (0)