Ўзбекистонда 22 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра коронавирусга чалинганлар сони 43 кишига кўпайиб, 6358 нафарга етди, дея хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги.
«Янги касалланиш ҳолатларининг барчаси Карантин марказидаги фуқаролар орасида аниқланган», — дейилади вазирлик ахборотида. Қайд этилишича, уларнинг бари хориждан келган фуқаролардир.
Қўшимча қилинишича, ҳозирда Ўзбекистон бўйича 1962 нафар бемор коронавирус инфекциясидан даволанишни давом эттирмоқда — улардан 15 нафари оғир, 3 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда ҳозиргача коронавирусга чалинган шахсларнинг 4377 нафари соғайган, 19 нафари эса касаллик асоратлари оқибатида вафот этган.
Изоҳ (0)